2024 йил январь ойида қандай ўзгаришлар кучга киради

29.12.2023

2024 йил 1 январдан

Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида автоматлаштирилган тўлов тизими ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматини ташкил этган ҳолда автобус йўналишларининг янги тармоғи жорий этилмоқда.

Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарори.

Пенсия олувчига ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.

Республиканинг барча ҳудудларида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бошқа тиббий маълумотномаларни электрон шаклда бериш жорий этилмоқда.

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклида талаб қилиш тақиқланади.

Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги «2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-27-сон қарори.

Қуйидагиларга мувофиқ тартиб жорий этилмоқда:

  • тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик бериш;
  • гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80 фоизи миқдорида белгилаш. Бунда, мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 фоиз паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади;
  • ундирувга қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди;
  • қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиёти бекор қилинади.

Президентнинг 2023-йил 29-апрелдаги «Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-63-сон қарори. 

Маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилмоқда.

Президентнинг 2023 йил 8 майдаги «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-67-сон қарори.

Рақамли технологиялар вазирлигининг алоқа соҳасидаги функциялари хусусий секторга ўтказилмоқда:

  • алоқа соҳасидаги бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • алоқа соҳасидаги маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларни лойиҳалаштириш.

 

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси томонидан ҳар ярим йилда инсон омилисиз шаклланадиган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги рақамли хизматлар ва сервислардан қониқиш даражаси рейтингини эълон қилиб бориш тартиби ўрнатилмоқда.

Президентнинг 2023-йил 24-майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-76-сон қарори

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилмоқда. Бунда:

  • 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;
  • стажёр-ўқитувчиларга улар касбий...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro