Полезное для бухгалтера в ноябре:
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби ўзгарди
2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сон Қонун билан камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди.
Солиқ тўловчиларнинг ишини енгиллаштириш, бюрократик қоғозбозликни йўқ қилиш, пул ва вақт харажатларини камайтириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ органларига камерал солиқ текширувларини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади :
- солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
- унинг ҳудуди ва биноларини текшириш;
- солиқ тўловчини чақириш ва ундан ҳужжатларни талаб қилиш;
- солиқ тўловчидан ҳужжатлар ва қандайдир нарсаларни олиб қўйиш.
Камерал солиқ текшируви солиқ органининг ўзи томонидан солиқ тўловчининг иштирокисиз ва фақат солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида ўтказилади.
Камерал солиқ текширувини ўтказишдаги ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган .
Buxgalter PROда – Солиқ кодексига 2024 йилда киритилган барча ўзгартиришлар.