2024 йилда ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқларда нималар ўзгарди

preview

Солиқ ставкалари ва имтиёзлари – ер қаъридаги бойликлардан фойдаланувчиларининг ушбу солиқ тўловларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma мутахассислари томонидан махсус buxgalter.uz учун тайёрланган шарҳда ўқинг. 

 

Сайтдаги янги мақолаларни биринчилардан бўлиб ўқиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Ер қаъри бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари индексация қилинди

Қатъий суммада белгиланган солиқ ставкалари бўйича фойдали қазилмаларнинг айрим турларига 2023 йилда амалда бўлган ставкалар ўртача 12%га индексация қилинди. Булар минерал тузлар, карбонат хом ашёси, минерал ўғитлар ва бошқа тоғ-кимёвий хом ашё, шунингдек баъзи норуда қурилиш материаллари.

Бунда минерал туз, гипс тоши, гипс, ангидрид ва ганч бўйича ўлчов бирлиги Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузишш бўйича Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ келтирилган (22.07.2015 й. рўйхат рақами 2699-сон). Тегишинча, ушбу турдаги фойдали қазилмалар бўйича солиқ ставкалари ҳам қайта кўриб чиқилди.

 

Цемент ишлаб чиқариш учун оҳактошга ставка пасайтирилди

Нархларнинг ошиши натижасида тадбиркорлик субъектлари учун цемент маҳсулотлари нархининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида цемент ишлаб чиқариш учун оҳактошга солиқ ставкаси 4 баробарга пасайтирилди.

2024 йилдан бошлаб у 1 тонна учун 6 000 сўмни ташкил этади (2023 йилда – 1 тонна учун 22 500 сўм). Ушбу ставка бўйича солиқни цемент ишлаб чиқарувчи заводлар, шунингдек уларга цемент хом ашёси – оҳактошни реализация қиладиган  солиқ тўловчилар тўлайди.

Бунда цемент ишлаб чиқариш учун фақат кўмирдан фойдаланадиган корхоналар учун солиқ ставкасининг 50%га пасайиши бекор қилинади.

 

 

2024 йилдан бошлаб металлар ва углеводородларни қазиб олувчи корхоналар махсус рента солиғини тўламайдилар

2024 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабргача бўлган даврда металл ва углеводородларни қазиб олишни бошлайдиган солиқ тўловчилар учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғини тўлаш тўхтатилди . Имтиёз металлар ва углеводородларни қазиб олиш бўйича фаолиятнинг бутун даврига татбиқ қилинади.

Тўхтатиб туриш 2024 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабргача бўлган даврда қазиб олиш бошланган ер ости участкасига нисбатан қўлланилади ва қуйидагиларни қазиб олувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ қилинади:

  • қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металлар, ноёб ва ноёб тупроқ элементлари ва (ёки) уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олиш;
  • углеводород хом ашёси.

Имтиёз Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшилган.

 

 

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ /ru/publish/doc/text195602_2024_yilda_er_qaridan_foydalanuvchilar_uchun_soliqlarda_nimalar_uzgardi