Полезное для бухгалтера в ноябре:
Андижон вилоятида янги «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
15 февраль куни Президент томонидан «Андижон вилоятида «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди (15.02.2024 й. ПҚ-72-сон). Тафсилотларни сўзлаб берамиз:
Янги ЭИЗ хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этган ҳолда импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 30 йил муддатга ташкил этилади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин.
«Ипак йўли» ЭИЗси учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 218,18 гектар, шундан 201,23 гектар суғориладиган ер участкалари ажратилади.
2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 766 та саноат зонаси ташкил этилган, шу жумладан:
- 24 та – махсус иқтисодий зоналар (МИЗ);
- 532 та – кичик саноат зоналари (КСЗ);
- 210 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (ЁСТЗ).
«Ипак йўли» ЭИЗси иштирокчиларига эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.
❖
Шунингдек, МИЗ иштирокчиси ўзининг ижтимоий объектларини қандай ҳисобга олиши кераклиги ҳақида ўқинг.
- Трансферт нархини белгилашда қандай ҳолатларда солиқ назорати амалга оширилади;
- Тузилган назорат қилинадиган битимлар тўғрисида ким ва қандай тартибда Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилиши керак;
- Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак.