2026 йил 1 июль касаллик варақалари бўйича нафақа тўлашнинг янги тартибига ўтишдан тортиб, мажбурий QR-кодларни жорий этиш ва қурилишда назоратни рақамлаштиришгача бўлган кенг кўламли ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси бўлади.
Ҳисоб жараёнларини иккинчи ярим йиллик бошига мослаштиришга улгуришингиз учун buxgalter.uz қонунчиликдаги янгиликларнинг анъанавий шарҳини тайёрлади, уларнинг аксарияти бухгалтерлар ва корхона раҳбарларига бевосита алоқаси бор. ...
22.06.2026 йилдаги ЎРҚ-1155-сон Қонун билан қонунчиликка коррупцияга қарши курашни кучайтириши керак бўлган ўзгартиришлар киритилмоқда. Бизнинг фикримизча, баъзи чоралар хоҳлаганимиздан кўра инсонпарварроқ кўринади... Масалан, давлат харидларидаги коррупцион ҳаракатлар учун жарима миқдори. Ёки коррупция учун судланганлиги олиб ташланмаган шахсга давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда раҳбарлик лавозимларини эгаллашни тақиқлаш.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2026 йил 23 июнда ПФ-115-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармон қабул қилинди. Кўрсаткичларнинг бир қисми 2026 йил 1 июлдан, бир қисми эса 1 сентябрдан бошлаб оширилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ...
Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2026 йилдаги 315-сонли қарори билан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш пунктларининг қуйидагиларга мувофиқлиги бўйича минимал талаблар тасдиқланди:
1) ёнғин хавфсизлиги нормаларига (1-илова);
2) технологик жараёнлар ва ускуналарни техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар ва қоидаларга (2-илова);
3) саноат хавфсизлиги қоидаларига (3-илова);
4) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги нормаларга (4-илова).
Ушбу талабларни бажармаганлик учун – жарималар ва лицензияларни тўхтатиб туриш кўзда тутилган.
Шунингдек, автомобилга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчаларида ускуналарнинг хизмат муддати ва жойлашуви, ходимларнинг сертификатлари мавжудлиги ҳамда “U-Gas” АТдан фойдаланиш ҳолати текширилади. Сўнггисининг маълумотлари маъмурий мажбурий чораларини қўллаш учун асос бўлади.
ВМҚ ва унинг барча иловалари 22 июнь куни кучга кирди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ...
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди. Мажбурий жойлаштириш жойларининг тасдиқланган рўйхатига кўра, Ўзбекистондаги деярли барча корхона ва ташкилотлар янги қоидаларга бўйсунади.
Янги талаблар сизга ҳам тааллуқли эканлигини аниқлаштиринг. Агар шундай бўлса, 2026 йил 17 сентябргача янги «қалқонлар»ни тайёрланг ва ўзингизда жойлаштиринг. Агар эскилари осилиб турган бўлса, уларни алмаштиришга тўғри келади. Албатта, бажармаганлик учун санкциялар кўзда тутилган.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: ...
Меҳмонхоналар учун яхши янгилик: агар маълум талабларга жавоб берса, улар халқаро миқёсда тан олинган «яшил» сертификатларни олиш харажатларининг ярмини Туризмни қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплашга умид қилишлари мумкин.
Тафсилотлар, жумладан белгиланган талаблар ва товон пули тўғрисида ариза топшириш тартиби – buxgalter.uz сайтида: ...
Олиб қўйилган ер участкалари эгаларига жамоат эҳтиёжлари ёки шаҳарсозлик реновацияси мақсадида бериладиган кўчмас мулк ёки пул маблағлари кўринишидаги компенсация солиқ солишдан озод қилинади. Буни назарда тутувчи қонун 2026 йил 12 декабрдан кучга киради.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: ...
9 июнь куни Президент «Саноат усулида интенсив мевали боғлар барпо этиш ва яроқсиз боғларни янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-108-сон Фармонни имзолади.
Агар бу сиз учун долзарб бўлса, ушбу ҳужжатни ўқиб чиқишингиз керак: у ҳам ушбу йўналишни молиявий қўллаб-қувватлашни (имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва компенсациялар + 5 йил давомида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 сўм!), ҳам жадвалдан орқада қолаётган боғ эгаларини «солиқ рағбатлантириши» чораларини назарда тутади...
Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: ...
«Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори 20 майдан кучга кирди. Собиқ давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида хусусий тадбиркорларга метрога кириш жойлари ва станцияларда ижара асосида «хавфсиз фаолият турлари»ни амалга оширишга рухсат берилади...
15.05.2026 йилдаги ПҚ-191-сон қарорни buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз: ...
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб маданият ва санъат соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг ходимлари Давлат бюджетидан сезиларли солиқ имтиёзлари ва молиявий ёрдам олади.
Президентнинг янги Фармони бўйича батафсил маълумот buxgalter.uz сайтида: ...
Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар қилди.
Низомга тузатишлар киритилган ҳужжат (12.05.2026 й. 239-сон ВМҚ) 13 майдан кучга кирди, тафсилотлар шарҳда: ...
9 июнга қадар ҚҲТБТда Вазирлар Маҳкамасининг валюта операцияларининг ишончлилигини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинади. У 2027 йил 1 январдан бошлаб валюта операцияларини шубҳали деб топиш мезонларини ва уларни «E-kontrakt» тизими орқали мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: ...
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-99-сон Фармонида 2026-2027 йилларда 30 минг гектар сув фонди ерларини ижарага бериш ва у ерда 100 минг киши учун қўшимча даромад манбаи яратиш белгиланган.
Ижара мақсадлари – сайёҳлик хизматлари, қишлоқ хўжалиги, ўзанларни тозалаш жараёнида шағал қазиб олиш. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида: ...
Давлат барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларининг тадқиқот жараёнларида иштирок этишини рағбатлантиради. Бу синовдан ўтган усул – солиқ имтиёзлари билан амалга оширилади.
26.05.2026 йилдаги ПФ-98-сон янги Фармон бўйича батафсил маълумот buxgalter.uz шарҳида: ...
Президентнинг 2026 йил 26 майдаги «Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-100-сон Фармони бизнес учун глобал енгилликларни жорий этади.
Фармонда 6 фоизлик ставкада ҚҚС, тўловчи гувоҳномасини тўхтатиб туришни бекор қилиш, умумий овқатланиш шохобчаларига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат бериш, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ҚҚСга мажбурий ўтишни бекор қилиш кўзда тутилган...
Buxgalter.uz сайтида Фармоннинг асосий янгиликларини кўриб чиқамиз: ...
2026 йил 1 июндан ўзбекистонликларни электр энергияси ва газ тарифларининг оширилиши, айрим тартиб-таомилларнинг соддалаштирилиши, айрим талабларнинг қатъийлаштирилиши, айрим имтиёзлар, давлат хизматчиларининг «муайян лавозимларда коррупцияга мойиллиги» бўйича профилактик диагностика ва бошқа шунга ўхшаш одатий янгиликлар кутмоқда.
Қайси янгиликлар айнан сизга тааллуқли эканлигини бизнинг шарҳимизда аниқлашингиз мумкин: ...
ҚҲТБТда 5 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасининг юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинади.
Ҳужжат учта кўрсаткични – реализациядан олинган жами даромаднинг солиқ имтиёзи суммасидан ошган суммасини, йилнинг барча ойлари учун иш ҳақи МҲТЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлган ходимларнинг умумий сонини ва ходимларнинг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш қоидаларини ўз ичига олади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...