Нотижорат ташкилотининг ҳисоботи қандай тақдим қилиниши керак

preview

Нодавлат нотижорат ташкилоти тижорат фаолиятидан даромад олмайди. Ташкилот қандай ҳисоботларни тақдим этиши керак?

Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Нотижорат ташкилоти – нотижорат ташкилот учун қонунчилик билан белгиланган шаклда рўйхатдан ўтган юридик шахс, у :

  • даромад олиш мақсадига эга эмас;
  • даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайди.

Нотижорат ташкилоти ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин  .

Нотижорат ташкилоти – давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси саналади. Улар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга эмас .

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилади .

Реализация қилиш ва (ёки) тадбиркорлик фаолиятининг йўқлиги нотижорат ташкилотига ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этмаслик ҳуқуқини беради.

Чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш зарурати, бундай харид қилиш ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган норезидентлардан харид қилинган тақдирда юзага келади .

ННТ норезидентларни тренинглар ўтказишга таклиф қилса, солиқ оқибатлари қандай бўлишини эксперт тушунтирди.

Нотижорат ташкилоти фақат мақсадли маблағлар ҳисобидан молиялаштирилса, фойда солиғи Ҳисоб-китобини тақдим этиш талаб қилинмайди .

Нотижорат ташкилоти даромад ёки мулкни ўз иштирокчилари ўртасида тақсимламайди ҳамда Солиқ кодексининг 344-моддаси 2-қисмида назарда тутилган фоизларни тўламайди. Шунинг учун у дивидендлар ва фоизлардан солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим қилиши шарт эмас.

Нотижорат фаолиятида фойдаланиладиган кўчмас мулк, ер участкалари ва сув ресурслари тегишли солиқлар бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. Агар ташкилот фақат нотижорат фаолияти билан шуғулланса, у мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоботни тақдим этмайди   .

Эътибор беринг
Тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган тақдирда нотижорат ташкилотлари белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этадилар. Бунда фойда солиғи Ҳисоб-китоби фақат йил якунлари бўйича тақдим этилади .

 

Жисмоний шахсларга даромад тўлашда нотижорат ташкилоти солиқ агенти ҳисобланади ҳамда солиқни тўлов манбаида  ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиши шарт .

Ташкилот меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромад суммасидан ижтимоий солиқ тўлайди .

Нотижорат ташкилоти белгиланган тартибда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот тақдим этади  .

ННТ молиявий ҳисоботни барча хўжалик юритувчи субъектлар сингари йил якунлари бўйича тақдим этади.

 

Эътибор беринг

Нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги тавсияни ўқинг:

 

 

 

ННТ ННТ ННТ /ru/publish/doc/text197464_notijorat_tashkilotining_hisoboti_qanday_taqdim_qilinishi_kerak