Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация қандай тўлдирилади ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатилади

26.04.2024
author avatar

Умид ХАМРОЕВ

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– декларацияни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш;
– йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни тўлдириш:
     декларацияни тўлдиришнинг 1-босқичи – «Умумий ахборот»;
     декларацияни тўлдиришнинг 2-босқичи – «Ҳисобот шакллари»;
     декларацияни тўлдиришнинг 3-босқичи – «Солиқ ҳисоб-китобини текшириш ва декларацияни жўнатиш».

 

Декларацияни солиқ идорасига ёки давлат хизматлари марказига бормай, масофадан туриб жўнатмоқчи бўлсангиз, буни my3.soliq.uzдаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) (my.gov.uz) орқали амалга оширишингиз мумкин.

Эътибор беринг

Декларацияни электрон шаклда тақдим этиш учун сизга электрон рақамли имзо (ЭРИ) керак бўлади. ЭРИни e-imzo.soliq.uz сайти орқали масофадан туриб ёки, яшаш жойингиздан қатъи назар, исталган ҳудуддаги давлат хизматлари марказлари орқали шахсан бориб олишингиз мумкин.

Декларация солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали қандай жўнатилади 

Декларацияни тўлдириш ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ДСИга тақдим этиш учун:

1) my3.soliq.uz сайтига киринг;

2) дарчанинг чап қисмидаги «Шахсий кабинет» – жисмоний шахслар учун тугмачасини босинг;

3) жисмоний шахснинг ЭРИ калитини танлаш учун дарча очилади. Жисмоний шахснинг Ф. И. Ш.ни танланг ва «Кириш» тугмачасини босинг. Сўнг ЭРИ паролини теринг;

Эслатиб ўтамиз
ЭРИни давлат хизматлари маркази (ягона дарча) орқали олган бўлсангиз, паролни SMS-хабар кўринишида олган бўлсангиз керак. Ушбу паролни сақлаб қўйинг. Истасангиз, уни my.soliq.uzдаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ўзгартиришингиз мумкин.

4) шахсий кабинетга киргач, «Хизматлар» қўшимча саҳифасини танланг, сўнг «Солиқ мажбуриятлари» бўлимидаги «Жисмоний шахсларнинг жами даромади тўғрисида декларация» қўшимча саҳифасини босинг.

«Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация» очилган дарчасида 5 та қўшимча саҳифа бор:

  • «Декларацияни тўлдириш»;
  • «Тақдим этилган декларация»;
  • «Даромад манбаи»;
  • «Жисмоний шахсларнинг ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш»;
  • «Йўриқнома».

Қуйидаги қўшимча саҳифаларга кириб:

  • «Декларацияни тўлдириш» – қуйидагиларни тўлдиришингиз ва жўнатишингиз мумкин:

– жами йиллик декларацияни;
– дастлабки декларацияни (ижара бўйича);
– чет эллик жисмоний шахснинг мол-мулкини реализация қилишдан даромадлар тўғрисидаги декларацияни;

  • «Тақдим этилган декларация» – сақлаб қўйилган декларацияларни (хомаки вариантини) кўриб чиқишингиз, жўнатилган декларацияларни юклаб олишингиз, тақдим этилган декларациянинг ҳолатини текширишингиз мумкин;
  • «Даромад манбаи» – ташқи манбалар бўйича шакллантирилган даромадларингиз ҳақидаги ахборотни кўриб чиқишингиз мумкин;
  • «Жисмоний шахсларнинг ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш» – жисмоний шахсларнинг ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш учун ариза беришингиз мумкин;
  • «Йўриқнома» – қуйидагиларни тақдим этиш бўйича йўриқномаларни юклаб олишингиз мумкин:

– жами...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro