Полезное для бухгалтера в декабре:
Ўзбекистонда онлайн-НКТнинг қайси моделларидан кимлар фойдаланиши мумкин
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва соҳага оид гуруҳларда тадбиркорларнинг улар онлайн-НКМнинг муайян русумига ўтишга мажбурланаётганлиги юзасидан шикоятлари келиб туша бошлади. Солиқ қўмитаси муносабат билдирди: «тадбиркорлар Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса моделини эркин танлашга ҳақли».
Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.
Кимлар онлайн-НКТдан фойдаланиши керак
Тўловни нақд пул ва пластик карталар орқали қабул қилувчи барча тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёхуд виртуал кассадан фойдаланиши керак: юридик шахслар, ЯТТ, оилавий корхоналар.
Ўзини-ўзи банд қилган шахслар онлайн-НКТдан ўз хоҳишига кўра фойдаланишлари мумкин. Бироқ уларга ҳам онлайн-НКТ керак бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш муҳим, агар улар тўловни корпоратив карта орқали олсалар – бу ҳолатда қонунчилик касса чекини беришни талаб қилади.
Онлайн-НКТнинг қайси моделларидан фойдаланиш мумкин
Ўзбекистонда фақат белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни қўллашга рухсат этилади .
Давлат реестрларига қуйидаги ҳаволалар бўйича кириш мумкин:
- Онлайн-НКМ Давлат реестри;
- Виртуал кассалар Давлат реестри;
- Техник хизмат кўрсатиш марказлари Давлат реестри.
Buxgalter Proдаги тавсиялар сизга мураккаб масалалар бўйича жавоб топишда ёрдам беради:
Қуйидагилар:
- Давлат реестрига киритилмаган,
- касса чекларида Маҳсулотлар ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган,
- штрих-кодлар ва рақамли маркировка белгиларини эркин ўқиш қурилмалари ва сканерларни улаш имкониятига эга бўлмаган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Тадбиркорлар Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар орасидан қиймати, ишлаши, фойдаланишдаги қулайлиги ва бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг моделини эркин танлашга ҳақли.
Агар сиз солиқ органлари ходимларининг муайян онлайн-НКТдан фойдаланишга мажбурлашига дуч келсангиз, бу ҳақда @dsq_anticorrupciya_bot махсус Telegram-бот орқали хабар беринг.
❖
Биз онлайн-НКТнинг қайси моделлери касса, Uzcard ва Humo терминали функцияларини бирлаштирган тарзда бажариши мумкинлигини аниқладик. Маълум бўлишича уларнинг ҳаммасида бундай функциялар мавжуд. Бу ҳақда батафсил ўқинг