Малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ишига мувофиқ эмаслиги учун ходим билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади

03.05.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги учун ходим билан меҳнат шартномасини қонуний равишда бекор қилиш;
– ходимнинг бажараётган ишига мувофиқ эмаслигини тасдиқлаш;
– ходимнинг бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қадамма-қадам алгоритми.

 

Бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги учун ходим билан меҳнат шартномасини қачон қонуний равишда бекор қилиш мумкин

Ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли қабул қилинган иши доирасида ўз функционал мажбуриятларини бажара олмаётган бўлса, МК 161-моддаси 2-қисми 3-бандига кўра у билан меҳнат шартномасини бекор қилишингиз мумкин. Шу сабабли ходимнинг меҳнат шартномасида, лавозим йўриқномасида (ходим у билан имзо қўйиб таништирилиши керак) унинг функционал мажбуриятлари ҳажми ва мазмунини аниқлаштиринг. Ташкилотингизда лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилмаган бўлса, функционал мажбуриятларнинг тўлиқ рўйхатини меҳнат шартномасида кўрсатиш лозим. Буни қилмай, фақат ходим қабул қилинган лавозимни (ишни) кўрсатиш билан чеклансангиз, келгусида унинг меҳнат мажбуриятлари доирасига нима кириши ёки нима кирмаслиги борасида низо юзага келиши мумкин.

Малаканинг етарли эмаслиги нимани англатади? 

Малака – ходимнинг муайян лавозими ёки касби билан назарда тутилган мажбуриятларни бажаришга тайёргарлик, маҳорат даражаси, қобилият даражаси. У разряд, синф, унвон ва бошқа тоифалар билан белгиланади.

Тегишинча, малаканинг етарли эмаслиги ходимда зарур билим, кўникма, маҳорат, тайёргарлик, ташкилотчилик қобилияти ва ишни бажариш учун зарур бўлган бошқа амалий сифатлар йўқлигини англатади. Шу сабабли малаканинг етарли эмаслиги – ходимнинг фақат у ёки бу даражадаги ёки йўналишдаги маълумотга эга эмаслиги дегани эмас. Талаб этилаётган маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлган, тиришқоқ, меҳнат интизомини бузмайдиган ходим ҳам ишга мувофиқ келмаслиги мумкин. Масалан, олий юридик маълумотга эга бўлган юрисконсульт хўжалик шартномаларини тузишда, буйруқларни имзолашда доим хатога йўл қўяди.

Фақат у ёки бу лавозимни эгаллаш ёхуд ишни бажариш учун қонунчиликда муайян диплом, гувоҳнома ва б. мавжуд бўлиши талаб этилмаса, ходимда уларнинг мавжуд эмаслиги уни ишга мувофиқ келмайди, деб топиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин .

Бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги учун МК 161-моддаси 2-қисми 3-бандига кўра меҳнат шартномасини бекор қилманг, агар:

  • ходим меҳнат шартномасига ёки лавозим йўриқномасига кўра бажариши шарт бўлмаган бошқа ишни уддалай олмаётган бўлса 
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro