Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра қачон бекор қила олади

06.05.2024

 Тавсияда:

– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг ўзига хос хусусиятлари;
– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишдан иш берувчи кўрадиган наф;
– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг самарадорлигига оид вазиятлар;
– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг мақсадга мувофиқлиги борасида ходим учун далиллар.

 

Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг қандай ўзига хос хусусиятлари мавжуд 

Тарафларнинг келишуви – ходим билан меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш учун алоҳида асос . Меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш учун ходим ва иш берувчи меҳнатга оид муносабатларни бекор қилишнинг барча муҳим жиҳатлари юзасидан келишиб оладилар. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана;
  • якунланиши керак бўлган ишлар рўйхати;
  • янги ходимни ўқитиш;
  • ишларни бошқа ходимга топшириш тартиби;
  • компенсация тўловлари ва ҳ.к.
Эътибор беринг

Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш – иш берувчи ёки ходимнинг ташаббуси эмас, балки тарафларнинг ўзаро розилиги.

Меҳнат шартномасининг исталган тарафи ушбу ташаббус билан чиқиши мумкин. Бир тараф бошқа тарафнинг ташаббусини қўллаб-қувватласа, иш берувчи ва ходимнинг ёзма келишувига асосан исталган вақтда шартномани бекор қилиш мумкин.

Иш берувчи ходимнинг тарафларнинг келишувига кўра меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш истагига қўшилмаслиги мумкин. Бу ҳолда ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаши мумкин. Бунинг учун у иш берувчини камида 2 ҳафта олдин огоҳлантиради .

Вазият
Ходим ишдан бўшаш фикридан қайтди
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасини тарафларнинг...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro