НКТ чеки ва тушумлар бўйича ҳисоботда йўқотилган маълумотларни қандай тиклаш керак

27.05.2024
author avatar

Неъматжон Рахманов

ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– чекдаги йўқотилган ахборотни тиклаш (урилган чекларни тиклаш);
– агар тушумлар бўйича ҳисоботда айрим чеклар бўйича маълумотлар бўлмаса, нима қилиш керак.

 

Амалиётда қуйидаги вазиятлар учрайди:

  • операторга узатилган электрон чекда фақат тўлов ва ҚҚС суммалари тўғрисида ахборот мавжуд, реализация қилинган товарлар тўғрисида ахборот мавжуд эмас;
  • тушумлар бўйича ҳисоботда айрим чеклар ҳисобга олинмаган: одатда, бу яқинда урилган сотиш чеклари, тузатувчи чеклар ва қайтариш чеклари.

Ушбу вазиятларда барча ҳисоботлар, шу жумладан солиқлар бўйича ҳисоботлар тўғри шакллантирилиши учун йўқотилган ахборотни тиклаш лозим. Бу, одатда, my3.soliq.uzдаги солиқ тўловчи шахсий кабинетининг «Онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот» интерактив хизмати функционали ёрдамида амалга оширилади. 

Эътибор беринг
Йўқотилган маълумотларни тиклаш диққат билан ишлашни талаб қилиши мумкин, шу боис ушбу вазифани ҳисобот кунига қолдирманг. Маълумотларни имкон қадар тез-тез, яхшиси – ҳафтада бир марта текширинг. Зарурият бўлганда, ҳисобот даври тугашини кутмасдан ахборотни тиклаш бўйича чоралар кўринг.

Чекда йўқотилган ахборотни қандай тиклаш керак (урилган чекларни тиклаш)

Тўлиқсиз ахборот бўлган чекларда, одатда, хариднинг умумий суммаси...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro