Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ тўловчининг интерактив календари солиқ ҳисоботларини топширишга ёрдам берадими
My3.soliq.uzдаги юридик шахсларнинг шахсий кабинетларида янги сервис – интерактив календарь пайдо бўлди. У солиқ тўловчиларнинг салбий фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлди. Солиқ қўмитасининг тушунтиришича, бу – жорий этишнинг синов босқичи харажатлари.
Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.
Сервис бир-бирига тўғри келмайдиган солиқларни акс эттирганлиги тушунмовчиликка сабаб бўлди. Масалан, ҚҚС тўловчиларда айланмадан олинадиган солиқ ҳамда ҚҚС билан фойда солиғи бўйича ҳисоботларни топшириш муддатлари акс эттирилган. ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиларда эса негадир айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ мажбуриятлари акс эттирилган. Солиқ тўловчилар ушбу сервис умуман солиқлар бўйича ахборот тақдим этиши ёки тақдим этмаслигини тушунишни исташади. Ёки у солиқ тўловчи тўлайдиган солиқларни ҳисобга олган ҳолда персоналлаштирилганми.
Солиқ қўмитасининг тушунтиришича, интерактив календарь ҳар бир солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларига мослаштирилган, яъни – персоналлаштирилган. У тадбиркорни у тўлайдиган солиқлар бўйича хабардор қилиши режалаштирилмоқда.
Сервис қуйидаги ахборотни батафсиллаштиради:
- ўз вақтида топширилган ҳисоботлар ҳақида;
- топшириш лозим бўлган ҳисоботлар ҳақида;
- тақдим этилмаган ҳисоботлар ҳақида.
Шунингдек, календарда ҳар бир солиқ бўйича ким ва қандай муддатларда солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиши кераклиги ҳақида қисқача ахборот мавжуд.
Эҳтимол, агар соз ишласа, янги календарнинг ушбу хусусияти уни ҳақиқатан фойдали воситага айлантиради. Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда тузиладиган барча бухгалтерлар календарлари барча солиқлар бўйича ҳисоботларни топширишнинг (ва тўлашнинг) сўнгги муддатларининг умумий тўпламидан иборат бўлган.
Функционални созлаш якунланганидан кейин Солиқ қўмитаси вебинарни режалаштирган, унда солиқ тўловчиларга янги сервис қандай ишлаши батафсил тушунтирилиб, кўрсатиб берилади.
Ҳозирча эса 2024 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режасида экспертларимиз тавсияларидан фойдаланинг! У персоналлаштирилмаган, бироқ шундай бўлса ҳам қулай.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади