Полезное для бухгалтера в декабре:
Спортни ривожлантириш учун ҳомийлик ёрдамига фойда солиғи солинадими
«Корхона 2024 йил I чорак учун 2 млрд сўм даромад олди. Аммо ҳукумат топшириғига кўра (ПҚ, ВМҚ) ўша давр учун у Ўзбекистонда спортни ривожлантириш учун 10 млрд сўм миқдорида ҳомийлик ёрдамини кўрсатди. Корхона даромадидан 8 млрд сўмга ошган чегириб ташланмайдиган харажатларга фойда солиғи солинадими?».
Саволга «Жавоб берамиз!» хизмати эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
Материалларимизни Телеграм-каналда кузатиб боринг.
– Хайрия (спортни ривожлантириш мақсадида ҳомийлик) учун харажатлар ҳар қандай ҳолатда фойда солиғи солиш объекти ҳисобланмайди. Солиқ бўйича Ҳисоб-китоб шаклини тўлдиришда – 2-иловада “Солиқ ҳисоби маълумотларига кўра харажатлар (зарарлар)” 0122-сатр бўйича харажатлар акс эттирилади (3-уст.). Ва бир вақтнинг ўзида улар чегириб ташланмайдиган харажатлар сифатида кўрсатилади (4-уст.).
Яъни, умуман корхонанинг харажатлари ошмайди ва ушбу суммага камаймайди. Тегишинча, корхонанинг ҳақиқий тижорат фаолиятидан “солиқ солинадиган фойда” ёки “зарар” кўрсаткичи ўзгармайди.
Бу чегириб ташланмайдиган харажатларга киритиладиган хайрия ёрдами доим солиқ солишдан кейин жамғарилган фойда ёхуд махсус жамғармалар ҳисобидан амалга оширилишини кўрсатади.
Солиқ солиш мақсадларида харажатлар (зарарлар) рўйхати |
Сатр коди |
Харажатлар (зарарлар суммаси) |
Шундан, чегириб ташланмайдиган харажатлар (зарарлар) |
1 |
2 |
3 |
4 |
Хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар, шунингдек Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар мустасно |
0122 |
10,000,000 |
10,000,000 |
Ҳомийлик ёрдами улар асосида кўрсатилган ҳужжатларни эътибор билан ўрганиб чиқинг. Эҳтимол, у меценатлик кўмагига киритилиши мумкин.
❖
Меценатлик ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи Умид Ҳамроевнинг «Хайрия ёрдами ва меценатлик кўмагини кўрсатиш. Фарқ нимада?» мақоласида батафсил ўқинг.