Умумий овқатланиш корхонаси ичимликлар тайёрласа, акциз солиғини тўлайдими

preview

“Умумий овқатланиш корхонаси газланган ичимликларни стаканга қуйиб сотади. “Пепси” сиропини сотиб олиб, сув қўшамиз ва газлаш аппарати ёрдамида газлаймиз. Шунингдек, сиропга сув ва хушбўйлантиргичлар қўшиш орқали лимонадлар тайёрлаймиз. Солиқ органи ушбу ичимликлар қийматига акциз солиғини киритишни ва уни бюджетга тўлашни талаб қилмоқда”.

Солиқ органи ҳақ ёки ноҳақлигини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:

 

Эътибор беринг
Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

– 2024 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагиларга акциз солиғи жорий этилган :

  • таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликлар;
  • энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар.

Акциз солиғини тўловчилар бўлиб, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни  ишлаб чиқарувчи шахслар ҳисобланади .

Акциз тўланадиган товарларни реализация қилишда акциз солиғини солиш объекти юзага келади . Бунда солиқ газланган ичимликлар истеъмол қадоғига (тиқинланган шиша ва пластик идишлар ва ҳоказо) қадоқланган тақдирда тўланади.

Бинобарин, кўриб чиқилаётган ҳолатда корхона акциз солиғини фақатгина газланган ичимликлар истеъмол қадоғига қадоқланган тақдирда тўлайди. Акциз солиғи қадоқсиз ичимликлар бўйича тўланмайди.

 

 

 

«Предприятие общепита продает газированные напитки на розлив в стаканах. Мы покупаем сироп «пепси», добавляем воду и газируем с помощью аппарата для газирования. Также готовим лимонады путем добавления к сиропу воды и ароматизаторов. Налоговый орган требует включать в стоимость этих напитков акцизный налог и уплачивать его в бюджет».

Прав ли налоговый орган, специально для buxgalter.uz разъяснила начальник Управления досудебного урегулирования налоговых споров Налогового комитета Гулнора НИЗАМУТДИНОВА:

 

– С 1 апреля 2024 года введен акцизный налог на (п. 7 ч. 1 ст. 289-3 НК):

·         напитки газированные, содержащие сахар или другие подслащивающие либо вкусоароматические вещества и упакованные в потребительскую упаковку;

·         энергетические и тонизирующие напитки.

Плательщиками акцизного налога являются, в том числе, лица, производящие подакцизные товары на территории Узбекистана (ст. 283 НК).

При реализации подакцизных товаров возникает объект обложения акцизным налогом (ст. 284 НК). При этом налог уплачивается в случае, если газированные напитки упакованы в потребительскую упаковку (закупоренные стеклянные и пластиковые бутылки и т.п.).

Следовательно, в рассматриваемом случае предприятие уплачивает акцизный налог, только если газированные напитки упакованы в потребительскую упаковку. Акцизный налог по напиткам без упаковки не уплачивается.

 

Buxgalter.uz рекомендует:

Кто уплачивает акцизный налог

https://buxgalter.uz/ru/publish/doc/text199254_kto_platit_akciznyy_nalog1 

Как рассчитать акцизный налог

https://buxgalter.uz/ru/publish/doc/text199192_kak_rasschitat_akciznyy_nalog111 

Акциз солиғи қандай амалга тўланади ва ҳисобот қандай тақдим этилади

https://buxgalter.uz/ru/publish/doc/text163543_kak_uplatit_akciznyy_nalog_i_predstavit_otchetnost

Логотип

Акциз солиғи Акциз солиғи Акциз солиғи /ru/publish/doc/text201259_umumiy_ovqatlanish_korhonasi_ichimliklar_tayerlasa_akciz_soligini_tulaydimi