Полезное для бухгалтера в декабре:
Чиқиб кетаётган таъсисчи асосий воситани олиб кетса, ҚҚС тўлаш керакми
"Компания мулкдорларидан бири таъсисчилар таркибидан чиқишга қарор қилди ва бунда илгари устав фондига ҳисса сифатида киритган бинони олиб кетмоқчи. Корхона бу асосий воситани топширишда ҚҚС тўлаши керакми?"
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга TA-VAT бухгалтерия аутсорси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЕВА жавоб берди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Ҳа, агар бу иштирокчининг иштирокчилар таркибидан чиқиши, иштирок улушининг камайиши ёки иштирокчи томонидан иштирок улушининг сотиб олиниши билан боғлиқ бўлса, асосий воситаларни топширишда ҚҚС тўлаш керак. Асос - СКнинг "Товарлар (хизматлар) реализацияси бўйича айланма" 239-м.
Ушбу модданинг 4-қисмига кўра, СКнинг ушбу бўлимини қўллаш мақсадида юридик шахснинг иштирокчиси унинг таркибидан чиққанда (чиқиб кетганда) ёхуд юридик шахсдаги иштирок улуши камайтирилганда ёки юридик шахс иштирокчидан ундаги иштирок улушини (улушнинг бир қисмини) сотиб олганда иштирокчига товарларни топшириш (хизматлар кўрсатиш) товарлар (хизматлар) реализацияси бўйича айланма ҳисобланади.
Эътибор беринг, асосий восита чиқиб кетаётган таъсисчига иштирокчилар йиғилиши қарори асосида ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ топширилади. Топширишда қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ЭҲФни расмийлаштириш керак.
· МЧЖ таъсисчилари таркибидан чиқишда зарарни қандай ҳисобга олиш керак
· Чиқиб кетаётган таъсисчига улушнинг ҳақиқий қийматини мол-мулк билан қандай тўлаш керак
· Асосий воситаларнинг чиқиб кетишини қандай ҳисобга олиш керак