Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ўзбекистонда 2024 йил августда нималар ўзгаради
Август остонада, у билан бирга миллий қонунчиликда ҳам ўзгаришлар. Buxgalter.uz уларнинг энг муҳимларининг қисқача шарҳини тақдим этади:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1. Салқин ичимликларни мажбурий маркировкалашнинг иккинчи босқичи бошланади
1 августдан металл, шу жумладан алюминий идишлардаги сув ва алкоголсиз ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш талаби кучга киради . Эслатиб ўтамиз, импорт қилувчилар 2024 йил 1 сентябргача (яъни август - охирги ой) мева шарбатлари (узум ширасидан ташқари) ва сабзавот шарбатлари, ачитилмаган ва спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи моддалар қўшилган ёки қўшилмаган, шунингдек газланган ва газланмаган сув ва ичимликлар кўринишидаги маркировка қилинмаган маҳсулотлар қолдиқларини муомаладан чиқаришлари керак .
Батафсил маълумотни Buxgalter PRO тавсиясида ўқинг:
2. Қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш учун участкалар аукционга қўйилади
Туман ва шаҳарларда замонавий хизмат кўрсатиш комплекслари ва сервис объектларини, шу жумладан жойлаштириш воситалари, турар-жой уйлари ва савдо-кўнгилочар марказларини яратиш учун ер участкалари мастер-режаларга мувофиқ аукцион савдоларига қўйилади .
3. Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати жорий этилади
Кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг муайян муддати - 3 ой .
4. Тиббий чиқиндилардан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади
Барча турдаги тиббиёт муассасаларининг чиқиндилари муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун лойиҳа компаниясига топширилади. Олинган иссиқлик энергиясини компания тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотларга сотади.
5. Автомобиль рақамлари тасодифий тартибда генерация қилинади
Оддий автомобиль рақамлари ЙҲХБ онлайн тизимининг "Давлат рақам белгилари" модулида рақамларни тасодифий танлаш асосида генерация қилинади . Илгари улар ўсиб борувчи кетма-кетликда берилар эди. Тез тиббий ёрдам автомобиллари учун махсус STY (Shoshlinch Tibbiy Yordam) серияли рақамлар - ҳам оддий версияда, ҳам электромобиллар учун мўлжалланган вариантда берилади. Норезидентлар ва хорижий корхоналар юқори ставка тўлаш шарти билан истаган рақамлар комбинациясига эга рақамни (H ва M сериялари) танлаш имкониятига эга бўладилар. Қарор билан шунингдек мототранспорт турлари учун бир нечта янги турдаги рақамлар жорий этилмоқда.
6. Модулли меҳмонхоналарни таснифлаш жорий этилади
"Туристик хизматларни сертификатлаш маркази" ДУК модулли меҳмонхоналарни таснифлаш бўйича миллий стандарт (O'zMSt 189:2024) қабул қилингани ҳақида хабар берди, у 19 августдан кучга киради. Таснифлаш қуйидаги талаблар мажмуасига асосланган:
- бинолар ва ёндош ҳудуд;
- техника жиҳозлари ва ускуналари;
- хоналарнинг санитария-гигиена жиҳозлари;
- хоналарнинг техник жиҳозланиши;
- хонанинг мебель ва жиҳозлар билан жиҳозланиши;
- умумий фойдаланишдаги санитария объектлари;
- жамоат хоналари;
- хизматлар;
- умумий овқатланиш хизматлари;
- ходимларга ва уларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар.
7. Қорақалпоғистонда халқаро бизнес-форум бўлиб ўтади
"Қорақалпоғистонда бизнес қилинг" дастури доирасида Қорақалпоғистонда август ойида халқаро бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган .
8. Пахта-тўқимачилик кластерлари таъсисчилари кредитлар бўйича кафил бўлиши мумкин
2024 йил 1 августдан пахта-тўқимачилик кластерлари таъсисчилари қўшимча тартибда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича шахсий кафилликни расмийлаштириш имкониятига эга бўладилар .
- 2024 йил 1 декабргача 2023 йилги пахта хом ашёсини етиштириш учун Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни тўлиқ қайтарган кластерларга ушбу кредит бўйича фоиз тўловлари (банк маржасидан ташқари) 2025 йил 1 январгача Жамғарма ҳисобидан қайтарилади;
- ушбу мақсадлар учун ажратилган имтиёзли кредитлар қолдиғини қайтариш муддатлари уларни берган тижорат банкларининг ижобий хулосаси асосида 2025 йил 1 апрелгача узайтирилади.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади