16 сентябрь

preview

 

• 2024 йил август ойи учун ШЖБПҲ бўйича бадаллар реестрларини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (21.12.2004 й. ВМҚ-595-сон қарорига 1-илованинг 16-б.).

 

• 2024 йил август ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни.

ЖШДС жисмоний шахсга даромад тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4-5-қ.).

 

• 2024 йил июль ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлайдилар (СК 392-м. 1-2-қ.).

 

• 2024 йил август ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно, улар ҳисобот топширишдан озод қилинган) (СК 470-м. 3-қ.1-б., СК 470-1-м. 8-қ.).

 

• Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил август ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни (ВМнинг 23.11.2019 йилдаги 943-сон қарорига 1-илованинг 38-1-б., СК 470-м.3-қ.).

 

• Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил октябрь ойидан бошлаб қатъий суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида хабарнома тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 470-1-м. 1-қ.).

Бунда солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий суммада солиқ тўлашдан воз кечиш ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан солиқ тўлашга қайтиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун навбатдаги солиқ даври (календарь йили) бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган жойидаги солиқ органларига тегишли хабарнома топшириш керак (СК 470-1-м. 6-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text202321_16_sentyabr