Полезное для бухгалтера в декабре:
Товарларни чегирма билан сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
«Корхона товарларни божхона қийматидан паст нархда сотди. СКнинг 248-моддаси 5-қисмига асосан Ўзбекистонга олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. Корхонада қўшимча ҚҚС ҳисобланиши хавфи мавжуд. Аудиторлар мижоздан сабабини сўрагашганда, у ўз мижозларига чегирма тақдим этаётгани боис товарларни божхона қийматидан паст нархда сотаётганини айтди ва ўзининг нарх сиёсатини сабаб сифатида кўрсатди».
Товарларни таннархидан ва божхона қийматидан паст нархда сотишда ҚҚС бўйича қандай солиқ хавфлари юзага келишини «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:
Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Амалдаги Солиқ кодексида реализация қилиш қиймати билан реализация қилинаётган товарларнинг таннархини солиштириш мавжуд эмас. Унда товарларни реализация қилиш қиймати уларнинг бозор қиймати билан солиштирилади. Бу – турли тушунчалар. Товар таннархи унинг бозор қийматидан юқори бўлиб қоладиган вазиятлар бўлади.
Ўзбекистонга олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилишда солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас .
Солиқ тўловчи товарларни мижоз билан келишилган нархда сотиш, унга чегирмалар тақдим этиш ҳуқуқига эга. Аммо, агар товарларни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базаси олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган ҚҚС ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиб қолса, солиқ тўловчи мустақил равишда фарқдан қўшимча ҚҚС ҳисоблаши ва ўз маблағлари ҳисобидан уни бюджетга тўлаши керак. Акс ҳолда буни солиқ органи амалга оширади ва санкциялар қўллайди.