Компания хорижий фуқаро киритган хусусий инвестицияни қандай расмийлаштириши керак

preview

«Хорижий фуқаро ўзбек компаниясига хусусий инвестор сифатида маблағ киритмоқда (у таъсисчи ёки қарз берувчи эмас). У Ўзбекистонда келгусида ўз улушидан олинган фойдадан қандай солиқлар тўлаши керак?»

Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Экспертларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Инвестициялар - бу моддий ва номоддий бойликлар, уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан - интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек инвестор томонидан таваккалчиликни ўз зиммасига олиш шарти билан фойда олиш мақсадида ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган реинвестициялар .

Инвестициялар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • маблағлар, шу жумладан пул маблағлари (чет эл валютасини ҳам қўшган ҳолда), мақсадли банк омонатлари, пайлар, улушлар, акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозлар;
  • кўчар ва кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий бойликлар);
  • интеллектуал мулкнинг мулкий ҳуқуқлари, шу жумладан патентланган ёки патентланмаган (ноу-хау) техник, технологик, тижорат ва бошқа билимлар, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва ишлаб чиқариш тажрибаси шаклида расмийлаштирилган, у ёки бу турдаги ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа бойликлар.

Бундай инвестицияларни инвестиция шартномаси билан расмийлаштириш керак.

Инвестиция шартномаси - инвестиция фаолияти субъектлари ўртасида тузилган, тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгиловчи ёзма келишув .

Кўриб чиқилаётган вазиятда хорижий фуқаро устав фондига улуш қўшмаётгани учун, унинг инвестициясидан олинган даромадни дивидендлар сифатида кўриб чиқишни нотўғри деб ҳисоблайман, чунки бу Солиқ кодексининг 41-моддасида берилган таърифга мос келмайди.

Шунингдек, инвестиция шартномаси бўйича расмийлаштирилган ва қарз мажбуриятлари бўйича тўловларни назарда тутмайдиган инвестициядан олинган даромад фоизлар сифатида кўриб чиқилиши мумкин эмас .

Шунинг учун инвестиция шартномасида келгусидаги инвестициялардан олинган фойдадан инвесторга тўловлар миқдори ва шакллари белгиланиши керак.

Хорижий жисмоний шахснинг даромади мулкий даромад  ёки бошқа даромад  сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Бундай даромад тўлов манбаида 12% ставка бўйича солиққа тортилади  .

Бундан ташқари, инвестициялар қиймати фойда солиғини (айланмадан олинадиган солиқни) ҳисоблаш учун корхонанинг жами даромадига киритилади.

 

 

 

 

Молиявий инвестициялар Молиявий инвестициялар Молиявий инвестициялар /ru/publish/doc/text203064_kompaniya_horijiy_fuqaro_kiritgan_hususiy_investiciyani_qanday_rasmiylashtirishi_kerak