Полезное для бухгалтера в ноябре:
Умумий овқатланиш корхонаси таом тайёрлаш учун маркировкаланган товарлардан фойдаланса
«Биз таом тайёрлаш учун ингредиент сифатида маркировкаланган товарлардан фойдаланамиз. «Asl belgisi» тизимида нима қилишимиз керак?»
«Норма» ПРМнинг «Товарларни рақамли маркировкалашга оид саволлар ва жавоблар» вебинарида умумий овқатланиш корхоналари вакилларининг саволларига «Asl belgisi» МАТ операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди:
Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Корхона ёки якка тартибдаги тадбиркор - Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари маркировкаланган маҳсулотни муомалага киритса, муомалада иштирок этса ва (ёки) уни муомаладан чиқарса, улар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар муомаласи иштирокчилари ҳисобланади ва бу билан боғлиқ маълум мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
31.12.2020 йилдаги ВМҚ-833-сонли қарорга 1-илова 4-бандидаги хўжалик юритувчи субъектлар бундан истисно:
- маҳсулотни сотиш мақсадида эмас, балки харид қилувчилар;
- агентлик шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси доирасида маҳсулотни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчилар;
- бундай маҳсулотни намуналар бўйича ёки масофавий усулда сотишда почта хизматларини кўрсатувчилар. Шу жумладан - логистика, биржа ва электрон тижорат хизматлари, қайта сотишга тайёрлаш, йиғиш ва қадоқлаш, маҳсулотни сотувчи номидан якуний истеъмолчига етказиб беришни ташкил этиш хизматлари, бунда бир вақтнинг ўзида топширилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат учун пул маблағларини қабул қилиш билан.
Агар умумий овқатланиш корхонаси спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари ва салқин ичимликларни - маркировкаланган маҳсулотларни - ўз мижозларига қайта сотиш ёки таом тайёрлаш учун, яъни кейинчалик сотиш учун харид қилса, у бундай товарлар муомаласи иштирокчиси ҳисобланади. Бу - маҳсулот муомаладан чиқариладиган занжирнинг охирги бўғини.
Корхона бу ҳолда «Асл белгиси» билан шартнома тузиши ва aslbelgisi.uz сайтида рўйхатдан ўтиши шарт. Шунингдек, у ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бундай товарлар билан ишлаш учун жиҳозлар, шу жумладан 2D-сканерлар харид қилиши керак. Батафсил маълумот бу ерда:
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган барча товарларни ЭҲФ бўйича кирим қилинг. Агар бу - алкоголли ва тамаки маҳсулотлари бўлса, ҳисоб-фактураларда рақамли маркировка кодлари албатта кўрсатилган бўлиши керак. Алюминий идишда бўлмаган салқин ичимликлар учун рақамли маркировка кодларини қўйиш 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб мажбурий бўлади. Сизга ёрдам учун:
Маркировкаланган товарни муомаладан қандай чиқариш керак
Умумий овқатланиш корхонаси маркировкаланган товарни бутун қадоқда сотса, масалан, сигарет қутиси, спиртли ичимлик шишаси, бундай товарни сотганда сиз рақамли маркировка ҳақида белги қўйилган онлайн-НКТ чекини беришга мажбурсиз. Бунинг учун чекларни шакллантиришда қадоқдаги Data Matrix кодини сканерлаш зарур. Батафсил маълумот:
Агар корхона мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарни таом тайёрлашда ишлатса ёки қуйиб сотса, уни aslbelgisi.uz сайтидаги шахсий кабинетнинг махсус функционали ёрдамида ўз эҳтиёжлари учун ишлатилган сифатида муомаладан чиқариш керак. Ҳисоботга ҳисобдан чиқариш далолатномасини илова қилинг ва ишлатилган қадоқлардан рақамли маркировка кодларини кўрсатинг. Батафсил маълумотни бу ерда ўқинг:
Рақамли маркировка ҳақидаги долзарб саволларга яна кўпроқ жавобларни «Товарларни рақамли маркировкалашга оид саволлар ва жавоблар» вебинарини кўриб топишингиз мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади