1 октябрдан кимлар учун ижтимоий солиқ миқдори ошди

preview

1 октябрдан баъзи тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижтимоий солиқ миқдори ўзгарди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1 октябрдан БҲМ 375 минг сўмни ташкил этади. СКнинг 408-моддасига мувофиқ 1 октябрдан ижтимоий солиқни қуйидагилар тўлайди:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар:

  • ўзи учун – ойига камида 375 минг сўм;
  • савдо мажмуалари ва бозорлардаги якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ходимлари учун – ойига камида 187,5 минг сўм;
  • бошқа ЯТТларнинг ёлланма ходимлари учун – йилига камида 375 минг сўм;

2) юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорлик иштирокчилари:

  • якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси учун – ойига камида 375 минг сўм;
  • 18 ёшга тўлган бошқа оила аъзолари учун – ойига камида 187,5 минг сўм;

3) ихтиёрий асосда ўзини ўзи банд қилган шахслар – ҳисобот йилининг 1 декабригача йилига камида 375 минг сўм.

Манбага қаранг.

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text203224_1_oktyabrdan_kimlar_uchun_ijtimoiy_soliq_miqdori_oshdi