Таъсисчидан олинган қарзни устав фондига ўтказиш мумкинми

preview

«Ташкилот таъсисчидан қарз олган. Уни қайтара олмаймиз, шунинг учун бу суммани устав фондини тўлдириш ҳисобига ўтказмоқчимиз.

Ташкилот таъсисчидан олинган қарзни устав фондига ўтказиши мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»

Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Биз жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган, уни истисно тариқасида эълон қиляпмиз.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

– Хўжалик ширкати ёки жамияти мулкига қўшиладиган ҳисса пул, қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа бегоналаштириладиган ҳуқуқлар бўлиши мумкин .

Шундай қилиб, қарз суммаси таъсисчининг қарори билан (агар корхонанинг ягона таъсисчиси бўлса) устав фондини тўлдириш ҳисобига ўтказилиши мумкин.

Таъсисчи устав фондини кўпайтириш ва шу муносабат билан таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда устав фондига қўшимча ҳисса киритишнинг тартиби, миқдори, усуллари ва муддатлари кўрсатилади.

ФКнинг 346-моддасига мувофиқ қарздор ва кредитор бир шахсда бирлашганда мажбурият бекор бўлади. Яъни устав капиталини кўпайтириш учун қўшимча ҳиссалар киритиш бўйича таъсисчининг қарзини корхонанинг кредиторлик қарзини тўлаш эвазига ҳисобга олиш мумкин.

Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг ташкилот таъсисчидан олинган ҳиссалар бўйича ўзининг кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаради ва устав фондининг кўпайишини акс эттиради.

Қарзни корхона устав фондини кўпайтириш ҳисобига ўтказишда тарафлар учун солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

 

 

 

Хусусий капитал Хусусий капитал Хусусий капитал /ru/publish/doc/text203517_tasischidan_olingan_qarzni_ustav_fondiga_utkazish_mumkinmi