Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Туристик йиғим суммаларини солиққа тортиш керакми
«Меҳмонхонага жойлашаётган фуқаролар туристик йиғимни тўлашлари шарт. Туристик йиғимнинг бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади, у солиққа тортиладими?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Биз жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган бўлиб, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг.
– Туристик (меҳмонхона) йиғимини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимини ундириш тартиби тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.
Туристик (меҳмонхона) йиғими суммалари корхонанинг тушуми (фойдаси) деб ҳисобланмайди .
Шунингдек, жисмоний шахслардан ундирилган ва тўланган йиғим суммалари корхона харажатлари ҳисобланмайди.
Шу сабабли, туристик йиғим ҚҚС, фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиққа тортилмайди.
Ўтказмалар:
Хўжалик операцияси мазмуни |
Дт |
Кт |
Корхонанинг махсус ҳисобрақамига йиғим суммаси келиб тушди |
5530 «Бошқа махсус ҳисобрақамлар» |
6990 «Бошқа мажбуриятлар» |
Сайёҳликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобрақамига йиғим суммаси ўтказилди |
6990 «Бошқа мажбуриятлар» |
5530 «Бошқа махсус ҳисобрақамлар» |
Бу ҳақда батафсил қуйидаги тавсияда ўқинг: