Полезное для бухгалтера в декабре:
Солиқ текшируви далолатномасида кўрсатилмаган қоидабузарлик учун жарима қўйиш мумкинми
«Корхонада 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган давр учун солиқ аудити ўтказилди. Аниқланган барча камчиликлар бартараф этилди, жарималар тўланди. 2024 йилда текширувчиларнинг ўзини юқори турувчи солиқ органи текширди ва бизнинг корхонамизга онлайн-НКМ чеки берилмагани учун жарима қўлланилмаганини аниқлади. Энди бизга 2,5 млн сўм жарима тўлаш талаби қўйилди.
Солиқ органи солиқ аудити натижалари бўйича текширув далолатномасида бу ҳақда эътироз бўлмаган бўлса, маълум вақт ўтгандан сўнг талаб қўйиш ҳуқуқига эгами?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал пулли «Жавоб берамиз!» базасидан олинган, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.
– Солиқ аудити Солиқ кодекси ва Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.
Солиқ аудити далолатномасига текширув давомида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилиши фактларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Агар ўтказилган солиқ аудити натижалари бўйича солиқ қонунчилиги бузилишлари аниқланмаган бўлса, солиқ аудити далолатномасида бу ҳақда ёзув қилинади .
Солиқ текшируви материалларини солиқ органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосари кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади, у СКда белгиланган тартиб ва муддатларда бажарилиши керак. Агар солиқ тўловчи уни ихтиёрий равишда бажармаса, солиқ қарздорлигини солиқ органининг ўзи СК 120–124-моддаларида назарда тутилган тартибда ундиради. Солиқ қонунчилигининг аниқланган бузилишлари бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилиши керак бўлса, солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органининг ваколатли ходими ўз ваколатлари доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади .
Яъни солиқларни қўшимча ҳисоблаш ва жарималарни қўллаш дарҳол солиқ аудити далолатномаси асосида амалга оширилади. Бу ҳақда солиқ органининг тегишли қарори қабул қилинади.
Юқори турувчи ташкилот томонидан солиқ аудити далолатномасини ўрганиш асосида маълум вақт ўтгач қўшимча жарималар тайинлаш нотўғридир. Солиқ тўловчи юқори турувчи солиқ органига ёки судга мурожаат қилиб, солиқ органининг талаби устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга .
Buxgalter.uz тавсия этади:
- Солиқ аудити натижаси бўйича шикоятни қандай бериш керак;
- Камерал текширув натижалари устидан қандай ва кимга шикоят қилиш керак;
- Солиқ органи солиқ текшируви далолатномасини кўриб чиқиш чоғида ўтказадиган қўшимча тадбирлар ҳақида нималарни билиш керак;
- Бош бухгалтернинг касаллиги солиқ текширувининг кўчирилишига асос бўлиши мумкинми.