Акциз солиғини қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– солиқ солиш объекти;
– солиқ солинмайдиган операциялар;
– акциз солиғи бўйича имтиёзлар;
– солиқ операциялари амалга оширилган сана;
– айрим ҳолларда солиқ базасини аниқлаш ва солиқни ҳисоблаш.
Нима акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади
Солиқ тўловчи акциз тўланадиган товарлар билан амалга оширадиган операциялар, айримлари бундан мустасно, солиқ солиш объектининг юзага келишига олиб келади.
Бундай операцияларга қуйидагилар киради
:
- акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш, шу жумладан айирбошлаш натижасида:
– товарга бўлган мулк ҳуқуқини бериш;
– гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарларни гаровга қўювчи томонидан бериш;
– акциз тўланадиган товарларни бепул бериш;
– акциз тўланадиган товарларни (хизматларни) меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобидан бериш;
– акциз тўланадиган товарларни дивидендлар тўлаш ҳисобига бериш;
- акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав капиталига ҳисса сифатида ёхуд оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси сифатида бериш;
- акциз тўланадиган товарларни иштирокчига (муассисга) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёхуд юридик шахсда иштирок этиш улуши камайганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг бир қисми) қайтариб сотиб олинганда иштирокчига бериш;
- акциз тўланадиган товарларни юридик шахс бўлган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинган тақдирда акциядорга бериш;
- акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг тугатилишида акциядорга ёки иштирокчига бериш;
- акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан қайта ишлаш учун топшириш, шунингдек қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган, шунингдек акциз тўланадиган шундай хом ашё ва материалларнинг маҳсули бўлган, акциз тўланадиган товарларни уларнинг мулкдорига ишлаб чиқарувчи томонидан топшириш;
- акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
- акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириш;
- бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва (ёки) импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларнинг бузилиши, йўқотилиши, бундан фавқулодда вазиятлар натижасида бузилиш ва (ёки) йўқотиш ҳоллари мустасно. Айбдор томонидан товарнинг қиймати суғурта орқали тўланган ёки унинг ўрни қопланган тақдирда, акциз солиғи суғурта орқали тўлаш (ўрнини қоплаш) улушида тўланади.
Ушбу ҳолатларнинг аксариятида акциз тўланадиган товарларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтади, бироқ бу мажбурий шарт эмас. Масалан, товар тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан жўнатилаётганда айнан жўнатиш пайтида жўнатилган товарга бўлган мулк ҳуқуқи берилмаслиги мумкин. Шунга қарамай, бундай операция акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади.
Нималарга акциз солиғи солинмайди
Акциз тўланадиган товарларга доир барча операциялар ҳар доим ҳам солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди
:
1) акциз тўланадиган товарларни экспортга реализация қилиш.
Акциз тўланадиган товарлар экспорти қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак
:
- экспорт қилинадиган товарларни етказиб беришга доир контракт;
- божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;
- божхона органининг товарлар тайинланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар;
- чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма.
Акциз тўланадиган товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинган тақдирда экспортни тасдиқлаш учун комитент (топшириқ берувчи) томонидан воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси қўшимча равишда тақдим этилади.
2) «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган, қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни кейинчалик Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш шарти билан бериш;
Резидент корхона 1 000 дал вино материалини олиб кириб, «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида жойлаштирган.
Вино материалидан 900 дал шиша идишдаги спиртсиз табиий вино ишлаб чиқарилган, шундан 700 дал экспорт режимида олиб чиқилган, 200 дал қайта ишлаш учун тўлов сифатида бошқа компанияга берилган.
Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган вино солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. Қайта ишлаш учун тўлов сифатида берилган 200 дал винони реализация қилиш чоғида корхонада акциз солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади.3) ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари орқали аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун реализация қилиш;
4) Ўзбекистон божхона ҳудудига қуйидаги акциз тўланадиган товарларни олиб кириш:
– Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида;
– давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар орқали хайрия ёрдами мақсадида, шу жумладан техник кўмак кўрсатиш мақсадида;
– агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса, халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан;
5) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудига солиқ солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан олиб кириш;
6) телекоммуникациялар операторлари ҳамда техник воситаларни сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари (махсус ваколатга эга давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи бўлган тақдирда);
7) махсус ваколатга эга давлат органи томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари;
8) ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинадиган табиий винолар (шиша идишдагилардан ташқари).
Акциз солиғи бўйича қандай имтиёзлар мавжуд
Акциз солиғи тўловчилар имтиёзлардан ҳуқуқий асослар юзага келган пайтдан эътиборан уларнинг бутун амал қилиш даври мобайнида фойдаланишга ёки солиқ имтиёзидан фойдаланишдан воз кечишга ёхуд ундан фойдаланишни бир ёки бир неча солиқ даврларида тўхтатиб туришга ҳақли
.
2020 йил 1 январигача қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан тақдим қилинган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади
.
Вақтинчалик солиқ имтиёзлари СК 483-моддасида назарда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган акциз тўланадиган товарлар (кўрсатиладиган хизматлар) учун акциз солиғи бўйича имтиёзлар мавжуд эмас.
. Бунда аҳолига реализация қилинадиган, газ нархида назарда тутилган табиий газга ҳисобланган акциз суммаси «Ўзтрансгаз» АЖ ихтиёрида қолади ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга мақсадли йўналтирилади
.Қайси сана солиқ солинадиган операциялар амалга ошириладиган сана ҳисобланади
Акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган сана товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана сифатида аниқланади
.
Товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана, худди шундай акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган сана ҳам қуйидаги сана сифатида аниқланади:
- маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган;
- товарлар жўнатилган (берилган), агар кўрсатилган сана ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин келса;
- товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган, агар товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмаса;
- хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган). Бу хизмат кўрсатишнинг бошланиши бир ҳисобот (солиқ) даврига, тамомланиши эса бошқа ҳисобот (солиқ) даврига тўғри келадиган хизматларга нисбатан ҳам қўлланилади;
- тегишли ички ҳужжатларга асосан ўз эҳтиёжлари учун акциз тўланадиган товарларни бериш (хизматларни кўрсатиш) амалга оширилган.
Бу ҳолда гаров предмети банкнинг мулки ҳисобланмаслиги сабабли мулк ҳуқуқи берилмайди, тегишинча, акциз солиғи солинадиган объект юзага келмайди.
Агар кредит суммаси белгиланган муддатда сўндирилмаса, гаровга қўйилган акциз тўланадиган маҳсулотга бўлган мулк ҳуқуқи мажбуриятни сўндириш ҳисобига гаровга қўювчидан гаров олувчининг ҳисобига ўтади. Тегишинча, гаровга қўювчида мулк ҳуқуқи ўтган санада солиқ солиш объекти юзага келади.
Қандай қилиб солиқ базасини аниқлаш ва акциз солиғини ҳисоблаш керак
Акциз солиғи бўйича солиқ базаси акциз тўланадиган товарга нисбатан солиқ ставкасининг қайси тури белгиланганидан келиб чиқиб аниқланади
.
Мутлақ (қатъий) суммадаги акциз ставкаси
Акциз солиғи ставкаси маҳсулот бирлигига нисбатан қатъий миқдордаги пул суммасида белгиланган бўлса, солиқ базаси акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган физик ҳажмидан (литр, дал, килограмм, тонна, дона ва б.) келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқни қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқаринг:
Акциз солиғи = Товарларнинг натурада ифодаланган реализация қилиш (бериш) ҳажми х Солиқ ставкаси (сўмда).
.2024 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагилар учун акциз солиғи жорий этилган
:
- таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган ва истеъмол ўрамига қадоқланган газланган ичимликлар (энергетик ва тетиклаштирувчи (тоник) ичимликлар бундан мустасно);
- энергетик ва тетиклаштирувчи (тоник) ичимликлар.
2024 йил апрель ойида корхона томонидан таркибида шакар бўлган ва истеъмол ўрамига қадоқланган 10 000 литр газланган ичимликлар ишлаб чиқарилган ва сотилган.
1 литр учун акциз ставкаси 500 сўм бўлганда ичимликларнинг бутун ҳажми учун акциз солиғининг суммаси қуйидагича бўлади:
10 000 х 500 = 5 000 000 сўм.
Фоизларда (адвалор) белгиланган акциз ставкаси
Ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарлар қийматига солиқ ставкалари фоизларда белгиланган бўлса, реализация қилинган (берилган) акциз тўланадиган товарларнинг ҚҚС ва акциз қўшилмаган, бироқ уларнинг ҳақиқий таннархидан паст бўлмаган қиймати солиқ базаси ҳисобланади.
Солиқни қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқаринг:
Акциз солиғи = Реализация қилинган товарларнинг ҚҚС ва акциз ҳисобга олинмаган қиймати (сўмда) х Солиқ ставкаси (фоизларда).
Солиқ ставкаси – 10%. Акциз солиғи суммаси 20 млн сўмни (10 млн х 20 х 10%) ташкил этади.
Аралаш ставка
Аралаш ставка қатъий белгиланган ва адвалор ставкалардан иборат. Аралаш ставкалар икки хил усулга асосланиб қўлланади, бунда солиқ базаси қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
- акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан ёки акциз тўланадиган товарларнинг божхона қийматидан. Бу ҳолда солиқ суммаси қатъий белгиланган солиқ ставкасини қўллаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан кам бўлиши мумкин эмас;
- акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан ва акциз тўланадиган товарларнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган божхона қийматидан.
Биринчи усул бўйича:
- солиқ суммасини фоизларда белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқаринг;
- солиқ суммасини қатъий белгиланган суммадаги ставка бўйича ҳисоблаб чиқаринг;
- олинган суммаларни солиштириб, кўпроқ бўлган суммани тўланг.
Корхона 2024 йилнинг апрель ойида 1 000 литр пиво импорт қилган, унинг божхона қиймати 20 млн сўмни ташкил этади. Пиво учун солиқ ставкаси – 50%, бироқ бир литри учун 12 200 сўмдан кам эмас.
Солиқ суммаси қуйидаги миқдорни ташкил этади:
- адвалор ставка бўйича (50%) – 10 000 000 сўм (20 000 000 х 50%);
- қатъий белгиланган ставка бўйича – 12 200 000 сўм (1 000 х 12 200).
Қатъий белгиланган ставка бўйича акциз адвалор ставкадаги суммадан кўп бўлгани учун импорт қилувчи 12 200 000 сўм тўлайди.
Иккинчи усул бўйича:
- солиқ суммасини қатъий суммадаги ставка бўйича ҳисоблаб чиқаринг;
- солиқ суммасини фоизларда белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқаринг;
- қатъий белгиланган ставка бўйича ва фоизларда белгиланган ставка бўйича солиқ суммаларини қўшинг. Олинган суммани тўланг.
Корхона 2024 йилнинг апрель ойида 500 қутига солинган 10 000 дона сигарета ишлаб чиқарган ва реализация қилган, уларнинг қиймати 2 000 000 сўмни ташкил этган.
Белгиланган ставка – 1 000 донаси учун 250 700 сўм + 10%.
Қатъий белгиланган ставка бўйича солиқ суммаси 2 507 000 сўмни (10 000 : 1 000 х 250 700) ташкил этади.
Фоизларда (адвалор) белгиланган ставка бўйича солиқ суммаси 200 000 сўмни (2 000 000 х 10%) ташкил этади.
Тўланадиган солиқ суммаси қатъий белгиланган ва адвалор ставкалар бўйича солиқ суммасига тенг – 2 707 000 сўм (2 507 000 + 200 000).
Айрим ҳолларда солиқ базасини аниқлаш ва акциз солиғини ҳисоб-китоб қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
1. Акциз тўланадиган товарларни жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, ҳисоблаб чиқарилган дивидендлар ҳисобига, бепул ёки бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаш учун беришга доир операциялар.
Бундай ҳолларда солиқ базаси қуйидагича аниқланади
:
- акциз солиғи ставкаси маҳсулот бирлигига қатъий белгиланган суммада белгиланган бўлса, солиқ базаси акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган физик ҳажмидан (литр, килограмм, тонна, дона ва б.) келиб чиққан ҳолда аниқланади;
- ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарлар қийматига акциз солиғи ставкалари фоизларда белгиланган бўлса, реализация қилинган (берилган) акциз тўланадиган товарларнинг ҚҚС ва акциз қўшилмаган, бироқ уларнинг ҳақиқий таннархидан паст бўлмаган қиймати солиқ базаси ҳисобланади.
Корхона муассислар билан келишилган нархи 180 минг сўм бўлган акциз тўланадиган товарларни дивидендларни тўлаш ҳисобига берган.
Товарларнинг таннархи – 200 минг сўм.
Ушбу товарлар бўйича акциз ставкаси уларнинг қийматига фоизларда белгиланган.
Товарлар таннархидан паст нархда берилганлиги сабабли солиқ таннархдан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
2. Маҳсулот қайтариб бериш шарти билан қайта ишланган хом ашёдан ишлаб чиқарилган. Фоиз ставкалари белгиланган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ базаси товарларни ишлаб чиқаришга доир ишларнинг қийматини ҳамда қайтариб бериш шарти билан қайта ишланган хом ашё ва материалларнинг қийматини ўз ичига олади.
3. Кўрсатилган акциз тўланадиган хизматларнинг ҚҚС ва акциз қўшилмаган, бироқ уларнинг ҳақиқий таннархидан паст бўлмаган қиймати акциз тўланадиган хизматлар бўйича солиқ базаси ҳисобланади. Мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 10% миқдорида белгиланган
.
4. Бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ якуний истеъмолчиларга реализация қилинаётган бўлса, реализация қилинган ва шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланилган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг натурада ифодаланган ҳажми солиқ базаси ҳисобланади.
Бензин, дизель ёқилғиси автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали, газ эса газ тўлдириш шохобчалари (пунктлари) орқали реализация қилинганда акциз солиғи 1 литр ҳисобидан, қолган ҳолларда эса 1 тонна ҳисобидан келиб чиқиб аниқланади.
Корхона 2024 йилнинг апрель ойида якуний истеъмолчига 50 тонна дизель ёқилғисини реализация қилган. Солиқ ставкаси – 1 тонна учун 578 000 сўм.
Акциз солиғи 28 900 000 сўмга (50 х 578 000) тенг.
Товарлар импортида акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш ҳақида тавсияда ўқинг.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм