Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ идораси нима учун солиқ имтиёзларини танлаб тан олмоқда
Президентнинг 30.04.2022 йилдаги ПҚ-232-сон қарори билан туризм соҳасидаги муҳим имтиёз 2025 йил 1 январгача узайтирилган эди: лицензияга эга бўлган операторлардан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун мамлакат ичида туристик турларни харид қилиш бўйича харажатлар:
- ходимнинг даромади сифатида ҳисобланмайди;
- фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади.
Бироқ Солиқ қўмитаси ушбу имтиёзнинг (07.02.2018 й. ПҚ-3514-сон 8-б.) узайтирилишини ЎРҚ-599-сон Қонунга ва Солиқ кодексига зид деб, тан олишдан бош тортмоқда.
Вазиятга «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳ берди:
– Диққатга сазовор жиҳати шундаки, айнан шу ПҚ-3514-сон қарорнинг бошқа бандлари (20-банди) билан тақдим этилган янги имтиёзлар имтиёзларнинг расмий рўйхатига киритилган. Лекин негадир шу қарорнинг 8-банди бўйича мавжуд имтиёзнинг узайтирилиши эътиборга олинмаяпти.
Бунда танлаб ёндашув кузатилмоқда:
1) бошқа қарорлар (30.12.2022 й. ПФ-287-сон, 11.02.2021 й. ПФ-6167-сон) бўйича имтиёзлар ҳеч қандай муаммосиз қўлланилмоқда;
2) бюджет жараёни шаффофлигини таъминлаш доирасида Солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинадиган имтиёзларнинг расмий рўйхатида айрим қарорлар ҳисобга олинади, айримлари эса – йўқ.
Мантиқан савол туғилади: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашда бундай танловчанлик қандай асосда амалга оширилмоқда? Нима учун битта қарор доирасида баъзи имтиёзлар тан олинади, бошқалари эса – йўқ? Президент фармонлари ва қарорларига турлича ёндашувни қандай изоҳлаш мумкин?
Бундай танлаб ёндашув солиқ тўловчилар учун ҳуқуқий ноаниқлик яратмоқда.
Эътибор беринг
Бухгалтер учун барча нарса: бепул маслаҳатлар, янгиликлар, мансабдорларнинг жавоблари ва долзарб мавзулар таҳлили – ҳар куни бизнинг Телеграм-каналимизда! Обуна бўлинг!