Полезное для бухгалтера в декабре:
10 декабрь
• Умумий овқатланиш корхоналари ва чакана савдо корхоналари томонидан 2024 йил декабрь ойи учун алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни (СК 460-м. 6-қ.).
• 2024 йил ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни (СК 292-293-м.);
• Марказий депозитарий томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатдан ўтказилган акциялар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 133-м. 12-қ.);
• Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил декабрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 417-м. 6-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• Айланмадан солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил декабрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (СК 432-м. 1-қ.);
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• Юридик шахслар томонидан 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига қўшимча дам олиш куни учун қўшимча тўловга кетган харажатларни қоплаш мақсадида 2024 йил октябрь ойи учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олишга ариза тақдим этишнинг сўнгги куни (14.12.2023 й. 661-сон-ВМҚга 1-илованинг 45-46-б., Низом 85-б. 08.05.2002 й. АВда рўйхат рақами 1136-сон.);
16 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга ойига бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди (МК 399-м.).