Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак
«Корхона қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиради, балансда иссиқхоналар (иншоотлар) бор. Амортизацияни йил давомида ҳисоблаймиз, лекин амалда фақат йилнинг 5-6 ойи – сентябрдан апрелгача ишлаймиз. Бизнинг ҳолатда маҳсулот таннархини оширмаслик учун амортизация ҳисоблашни қандай оптималлаштириш мумкин?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг тўлиқ базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» амортизацияни ҳисоблашнинг 4 та вариантини таклиф этади, корхоналар уларни АВнинг хусусиятлари ва улардан фойдаланиш хусусиятларидан келиб чиқиб қўллашга ҳақли.
Кўриб чиқилаётган вазиятда 5-сон БҲМС 36-б. «б» кичик бандига амортизациянинг ишлаб чиқариш усулини қўллаш мақсадга мувофиқ. Бу усулда амортизация фақат АВдан фойдаланилганда ҳисобланади.
Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилда асосий воситаларнинг ишлаб чиқаришини ҳисобга олишга асосланган. Ушбу усул бўйича амортизациянинг йиллик суммасини ҳисоблаш учун қуйидагиларни аниқланг:
1) асосий воситанинг фойдали хизмат муддати давомида умумий баҳоланган жами ишлаб чиқариш ҳажми
2) аниқ бир йилдаги ишлаб чиқариш миқдори.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар, босиб ўтилган тонна-километрлар ва шунга ўхшаш кўрсаткичлар маҳсулдорлик ўлчови сифатида хизмат қилиши мумкин.
Ишлаб чиқариш усулида ҳисоблашда амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот давридаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичи ва асосий воситалар объектидан унумли фойдаланишнинг бутун муддати давомида кутилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига нисбатан асосий воситаларнинг амортизация қилинадиган қийматининг нисбатидан келиб чиқиб аниқланади.
Бу ҳақда батафсил қуйидаги тавсияларда ўқиш мумкин: