Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
20 январь
• 2024 йил декабрь учун ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 273-м. 1–4-қ.);
• ҚҚС тўловчи бўлган солиқ агентлари томонидан 2024 йил декабрь учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 273-м. 1–2-қ.):
– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);
– давлат мулки операциялари бўйича (СК 256-м.).
ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);
• 2025 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 417-м. 5-қ.);
• Айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил январь учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 417-м. 6-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• 2025 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 431-м. 1-қ.);
• айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил январь учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (СК 432-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• юридик шахслар томонидан 2025 йил учун ер солиғи бўйича солиқ солиш объекти бўлмаган ер участкалари мавжудлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 426-м. 2-қ., СК 431-м. 5-қ.);
• Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолият юритувчи норезидент юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2024 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 447-м. 3-қ.);
• 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 448-м. 2-қ.);
• солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган юридик шахслар учун – 2024 йил декабрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 448-м. 3-қ.);
Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган, айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• солиқ агентлари томонидан 2024 йил декабрь учун норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни.
Солиқнинг ўзи норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м. 1–2-қ.);
• жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан 2024 йил IV чорак учун ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 280-м., СК 281-м.);
Чет эл юридик шахслари томонидан юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритувчи норезидентларга электрон хизматлар кўрсатилганда, ҚҚС бундай хизматлар харидорлари – солиқ агентлари томонидан тўланади ва ҳисобот тақдим этилади (СК 278-м. 4-қ.);
• солиқ агентлари (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан ташқари) томонидан 2024 йил декабрь учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).
Солиқнинг ўзи дивидендлар ва фоизлар тўланадиган санадан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 6-қ.);
• юридик шахслар томонидан 2024 йил декабрь учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 454-м. 3–4-қ.);
• ҚҚС тўловчилар томонидан 2024 йил декабрь учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни (23.11.2019 й. ВМҚ-943-сон 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2024 йил декабрь учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 февраль (23.11.2019 й. ВМҚ-943-сон 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).