Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Хўжалик жамияти иштирокчилари ўз аъзолик ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида ўзаро корпоратив шартнома тузишга ҳақли. 07.02.2025 йилдаги янги ЎРҚ-1025-сон Қонун ушбу ҳужжатнинг ҳуқуқий мақомини белгилайди. У шунингдек «унитар корхона» ва «қўшимча масъулиятли жамият» ташкилий-ҳуқуқий шаклларини тугатиш, МЧЖ таъсис шартномаси ва унга киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш ва бошқа масалаларни назарда тутувчи бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради.
Ҳужжат 2025 йил 8 майдан кучга киради:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Юқорида қайд этилган ўзгартиришлардан ташқари, ЎРҚ-1025-сон Қонун қуйидагилар тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни назарда тутади:
- юридик шахсларни қўшиш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этишда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатида кўрсатилган-кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилаётган юридик шахсга ўтиши;
- корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;
- хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор қилиш;
- ИЛМА (Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги) томонидан қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш.
Хўжалик жамияти иштирокчилари тузилган корпоратив шартнома бўйича ўз аъзолик ҳуқуқларини амалга оширишга ёки улардан тийилишга (воз кечишга) мажбур бўладилар, жумладан:
- жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида овоз бериш;
- жамиятни бошқариш бўйича келишилган ҳаракатларни амалга ошириш;
- муайян нарх бўйича ёки муайян ҳолатлар юзага келганда унинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни (акцияларни) олиш ёки бегоналаштириш ёхуд уларни олиш ёки бегоналаштиришдан тийилиш.
Корпоратив шартномага жамият иштирокчиларининг жамият органлари кўрсатмаларига мувофиқ овоз бериши ҳамда жамият органлари тузилмаси ва уларнинг ваколатларини белгилаш тўғрисидаги шартлар киритилиши мумкин эмас.
Шартнома тарафлари шартнома тузилганидан кейин 15 кундан кечиктирмай жамиятни шартнома тузилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилишлари шарт (бунда унинг мазмунини ошкор этиш талаб этилмайди).
Шунингдек, консорциум шартномасининг хусусиятлари белгиланган. Хусусан, бундай шартнома асосида ташкил этилган юридик шахслар бирлашмаси алоҳида юридик шахс мақомига эга эмас.
Консорциум шартномаси шериклари (иштирокчилари) ўз мустақил хўжалик фаолиятини сақлаган ҳолда бошқа консорциумлар фаолиятида иштирок этишлари мумкин.
Консорциум шериклари (иштирокчилари) ўртасидаги муносабатлар ёзма шаклда тузиладиган консорциум шартномаси билан тартибга солинади.
Консорциум шериклари (иштирокчилари)га товар бозорида нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, шу жумладан «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига зид бўлган ҳаракатларни келишиб олиш тақиқланади.
Фуқаролик, Уй-жой, Ер ва Ҳаво кодексларига, МЖТКга, шунингдек қуйидаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
- «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»;
- «Ижара тўғрисида»;
- «Гаров тўғрисида»;
- «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»;
- «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»;
- «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»;
- «Адвокатура тўғрисида»;
- «Давлат ер кадастри тўғрисида»;
- «Ўрмон тўғрисида»;
- «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»;
- «Гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар тўғрисида»;
- «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» ва бошқаларга.
Манбани қаранг.