Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
«Етказиб берувчи бизга товар жўнатди. Унинг бошқа хорижий компания олдида қарзи бор. Биз ушбу учинчи шахсга тўловни амалга оширишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, солиқ оқибатлари ва ҳужжатлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари қандай бўлиши ҳақида маълумот берсангиз?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Мутахассиснинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Шартнома тарафини талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасини тузиш орқали ўзгартириш мумкин ФК 313–318-м..
Талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бирор-бир мажбуриятни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга (янги кредиторга) ўтказилишини назарда тутади.
Дастлабки шартномага ўзгартиришлар ТСОЯЭАТ тизимига киритилиши керак. Бунда 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Ташқи савдо операцияларини амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларни ҳисобга олиш керак. У ТСОЯЭАТ тизимида импорт шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг маълум тартибини назарда тутади, бунда аввал дастлабки кредиторнинг реквизитлари кўрсатилади. Товар аллақачон келиб тушган импорт шартномасида тараф (кредитор) алмаштирилганда, янги кредиторга тўлов қайта рўйхатдан ўтказишда айрим қийинчиликларга эга бўлиши мумкин.
Солиқ оқибатларига келсак – ИМ-40 режимида келиб тушган импорт шартномаси бўйича товар учун тўлов норезидентнинг тўлов манбаидан олган даромади ҳисобланмайди СК 351-м. 3-қ. 1-б..
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади