Технопарк резиденти фоизсиз қарз олганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

«Технопарк резиденти бўлган корхона фоизсиз қарз олди. Шунингдек, қарз берувчи бу қарзни беғараз берилган деб тан олди. Фойда солиғи солинадиган объект юзага келадими?»

Buxgalter Pro обуначиси илтимоси бўйича саволни «Норма» мутахассиси, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш учун Buxgalter Proга киришни расмийлаштиринг.

 

– Технопарк резиденти СК 297-моддаси 3-қисмида назарда тутилган фаолиятдан умумбелгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаган ҳолда даромад олиш ҳуқуқига эга. Бунда СК 297-моддаси 3-қисми 1, 9, 16 ва 18-бандларига кўра олинган даромадлар, фаолият тури Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига мос келиши шарти билан, барча солиқлардан озод қилинади 15.07.2019 й. 589-сон ВМҚга илова 27-б..

Тегишинча, Технопарк резиденти фоизсиз қарз олганда, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритиладиган даромад юзага келади СК 297-м. 3-қ. 10-б..

Агар қарз суммаси қайтарилмаса ва қарз берувчи бу қарздорликни кечирса, Технопарк резидентида фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритиладиган мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромад ҳам юзага келади СК 297-м. 3-қ. 12-б..

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text207574_tehnopark_rezidenti_foizsiz_qarz_olganda_qanday_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladi