20 январь

preview

 

• 2025 йил декабрь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш (СК 273-м. 1-4-қ.);

 

• ҚҚС тўловчиси бўлган солиқ агентлари томонидан ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1-2-б.):

– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки билан боғлиқ операцияларга, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш бўйича операциялар бундан мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• 2026 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш (СК 417-м. 5-қ.);

 

• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил январь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.

 

• қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича 2026 йил учун ҳисоботларни тақдим этиш (СК 431-м. 1-қ.);

 

• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил январь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• юридик шахслар томонидан 2026 йил учун ер солиғи бўйича солиқ солиш объекти бўлмаган ер участкалари мавжудлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш (СК 426-м. 2-қ., СК 431-м. 5-қ.);

 

• Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолият юритаётган норезидент юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (СК 447-м. 3-қ.);

 

• 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш (СК 448-м. 2-қ.);

 

• солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ортиқ бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2026 йил январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 448-м. 3-қ.).

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил декабрь ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);

 

• жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан 2025 йил IV чораги учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш (СК 280-м., СК 281-м.).

Хорижий юридик шахслар томонидан юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда фаолиятни ДМ орқали амалга оширувчи норезидентларга электрон хизматлар кўрсатилганда, бундай хизматларни сотиб олувчи солиқ агентлари ҚҚС тўлайдилар ва ҳисобот тақдим этадилар (СК 278-м. 4-қ.).

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил декабрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш (бундан 2025 йилда қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаган солиқ тўловчилар мустасно) (СК 345-м. 5-қ.).

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2025 йил декабрь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш (СК 454-м. 3-4-қ.).

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил декабрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илованинг 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил декабрь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 15 февраль (15 февраль якшанба бўлгани учун 16 февралга кўчирилади)  (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова, Низомнинг 38-1-б.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text212825_20_yanvar3