Нима учун ижара ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботига «кирмайди»

preview

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китоб шаклига (код 11101_19) иловаларни тўлдиришни биринчи бўлиб бошлаганлар ижара бўйича маълумотларни тўлдиришда муаммоларга дуч келишди. Нимадир «тўғри кетди» нимадир йўқ. Бундан ташқари, ижара объектлари жойлашган туманлар бўйича ҳисоботларни юбориш ҳаммада ҳам муваффақмиятли кечмади.

Вазиятга солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳ берди:

Барча янги постлар ҳар куни ушбу телеграм каналга келиб тушади.

 

– Агар илгари 186-код бўйича ижара солиғи маҳаллий бюджетларга тўланган ва асосий ҳисоботда бўлган бўлса (яъни, масалан, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган ва бошқа туманларда ёки ҳатто вилоятларда ижара шохобчаларига эга бўлган фирма солиқни ташкилотнинг ўзи жойлашган жойда тўлаган), энди ҳаммаси бошқача тартибга солинади.

Айтайлик, ташкилот ўша Миробод туманида жойлашган. Лекин шу билан бирга, Андижонда қандайдир биноларни ижарага олган (филиал эмас) ва Фарғонада омборни ижарага олган (у ерда умуман стационар иш ўринлари яратилмаган). Ва бу ташкилотнинг бухгалтери дастлаб ушбу барча жойлар бўйича ҳисоботларни шакллантиради. Фақат шундан кейингина – бош офис бўйича тайёрлайди.

Шу билан бирга, ҳисоботлар сони бир неча баравар кўпаймоқда. Агар менда, масалан, 15 та ижара шохобчаси бўлса, мен улар бўйича 15 та ҳисобот юборишим ва фақат шундан кейингина асосий ҳисоботни – Ҳисоб-китоб ва унга иловаларни тўлдириш бўйича йўриқномада ёзилганидек, умумлаштирилган шаклда йиғишим керак.

Шу муносабат билан солиқ органларига саволлар бор: модомики, биз ҳисоботларни ижарага олинган жойлар бўйича топширар эканмиз, солиқни ҳам ўша жойга – маҳаллий бюджетга тўлашимиз керак бўлади. Бу эса ўша ҳудудларда шахсий ҳисобварақлар очиш дегани. Ва бу муаммо бўлиши мумкин: ҳаммада ҳам солиқ тўлаш учун ушбу маҳаллий шахсий ҳисобварақлар очилганми?

Амалиётда бухгалтерлар ижара объекти жойлашган жойга – «сизнинг ташкилотингиз ушбу туманнинг солиқ тўловчиси ҳисобланмайди» деган таъриф билан ҳисобот юборишга уринаётганда хатога йўл қўядилар:

Шунингдек, Солиқ қўмитасидан Ҳисоб-китобга 3-илованинг 010-сатрини нотўғри шакллантириш масаласини кўриб чиқишни сўраймиз.

Масалан, бу ташкилотда 2 та нуқта бор: 301,46 кв. м + 47,63 кв. м, лекин фақат битта нуқта акс эттирилган. Бунда 030-сатр бўйича 24 601 968 сўм тўғри ҳисобланган.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text213428_nima_uchun_ijara_jshds_va_ijtimoiy_soliq_hisobotiga_kirmaydi