15 июнь

preview

 

• 2026 йил май ойи учун ШЖБПҲга реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлаш (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 9-б.);

 

• 2026 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4-5-б.);

 

• солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил май ойи учун ҳисобот тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил май ойи учун ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 1 миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича ҳисобот тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.).

 

• Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил май ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

ҚҚС тўловчилар учун 2026 йил май ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг охирги куни – 2026 йил 20 июнь (20 июнь шанба бўлгани сабабли 22 июнга кўчирилди)  (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text215335_15_iyun2