9 ойни хатоларсиз ёпамиз:
12 октябрь
• 2026 йил сентябрь ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш (CК 292-293-м.);
• Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2026 йил сентябрь ойи учун ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 133-м. 12-қ.);
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил октябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 417-м. 6-қ.);
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил октябрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.);
• 2026 йил сентябрь ойи учун 16 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағлар (нафақалар) олиш учун ариза тақдим этиш (Низом 45–46-б. 14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1-сон илова).
Ота-онадан бирига ёки 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-она ўрнини босувчи шахсга ойига қўшимча бир кун дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди (МК 399-м.).