Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
Кўпгина бухгалтерлар фойда солиғи ҳисоб-китобини 1С дастурида автоматик тарзда шакллантиради. Бунда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда солиққа тортишдан олдинги фойда солиқ базасидан фарқ қилиши мумкин.
Бухгалтерия фойдасини солиқ базаси билан солиштириш фойда солиғи ҳисоб-китобини текшириш имконини беради. Бухгалтер тафовут қайси суммалардан ташкил топишини, тафовутлар СКнинг қайси нормалари асосида вужудга келишини ва улардан қайсилари келгуси даврларда солиққа тортишда ҳисобга олинишини аниқ билиши керак. Агар тафовутни СК нормаси билан тушунтириб бўлмаса, бу ҳисобни текширишга сабаб бўлади.
Аудитор, солиқлар ва ҳисоб бўйича эксперт, «Arkad Audit» консалтинг компанияси асосчиси Наталья ТУРАЛИНОВА шу мавзуда тушунтириш берди.
Эътибор беринг
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Бу масала МҲМС ва МҲХСга ўтиш муносабати билан алоҳида долзарблик касб этади. Кечиктирилган фойда солиғи тушунчаси бухгалтерия ҳисобининг миллий тизими учун янгилик эмас: амалдаги 32-сонли БҲМСда уни акс эттириш учун ҳисобварақлар кўзда тутилган, бироқ амалиётда кўпгина бухгалтерлар улардан фойдаланмайдилар.
Доимий ва вақтинчалик фарқларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва қопланишини кузатиб бориш қобилияти нафақат жорий фойда солиғи ҳисоб-китобини текшириш, балки кечиктирилган солиқни ҳисоблаш тамойилларини тушуниш учун ҳам зарурдир.
Buxgalter Pro амалий тавсияларида ҳар бир фарқ турини қандай аниқлашни, бухгалтерия фойдасини солиқ базаси билан таққослашни, солиқ регистрларини юритишни ва фойда солиғи ҳисоб-китобини текширишни, шунингдек, МҲХС (IAS) 12 бўйича кечиктирилган солиқни қандай ҳисоблашни ва ҳисоботга изоҳларда фойда солиғи тўғрисидаги маълумотларни қандай очиб беришни аниқ мисоллар билан тушунтирамиз.
Тавсиялар туркумининг биринчиси – «Доимий фарқларни вақтинчалик фарқлардан қандай фарқлаш мумкин». Эртага эса бу масалаларни вебинарда кўриб чиқамиз.
Эътибор беринг
Вебинар мавзуси: «Бухгалтерия ва солиқ фойдаси: тафовутларни қандай тушунтириш ва ортиқча солиқ тўламаслик мумкин»
Қачон ўтказилади: 2026 йил 24 ноябрь, соат 15:30 да рус тилида, онлайн тарзда ўтказилади
Вебинарни аудитор, солиқлар ва ҳисоб бўйича эксперт, «Arkad Audit» консалтинг компанияси асосчиси, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Наталья ТУРАЛИНОВА олиб боради. Бош бухгалтер сифатида 20 йиллик иш тажрибасига эга, buxgalter.uz сайтидаги доимий тушунтиришлар муаллифи.
![]()