Бошқа тузилмаларда ҳисобот
Дата публикации 23.06.2025
Ҳар ой 25 санасидан ойнинг охирги санасигача соат 09:00 дан 18:00 гача «Ўзсувтаъминот» юридик шахсларнинг совуқ сув бўйича кўрсаткичларини қабул қилади. Асосий тафсилотлар – бу ерда: ... 

Дата публикации 04.06.2025
Тошкент шаҳри корхоналари «Ўзсувтаъминот» сайтида юридик шахснинг шахсий кабинети орқали совуқ сув кўрсаткичларини юбориш имкониятини олдилар. Вилоятлардаги корхоналар учун эҳтимол, бу механизм ҳозирча мавжуд эмас, лекин албатта синаб кўриш мумкин... Buxgalter.uz рўйхатдан ўтиш ва кўрсаткичларни юбориш тартибини аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 02.06.2025
Ҳамкасблар, муддатларингиз ўтиб кетмаганини текширинг: 5 июнгача айрим ташкилотлар статистика бўйича – умумий фаолияти, улгуржи ва чакана товар айланмаси ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот бериши керак. Buxgalter.uz эслатади: ... 

Дата публикации 30.05.2025
Stat.ҳисобот ТГ-гуруҳида 15 июнгача 2024 йил учун корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш (товарлар, ишлар ва хизматлар) харажатлари бўйича сўровнома анкетасини (1 xarajat) тўлдириб юбориши керак бўлган корхоналар рўйхати янгиланди. Buxgalter.uz ҳамма нарсани қандай тўғри қилишни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 05.05.2025
18 май ҳали узоқ деган хомхаёлга берилмаслик керак... Аслида - байрам, кейин дам олиш кунлари, кейин - бирданига ҳисобот санаси –«бугун иш куни охиригача топшириш керак». Buxgalter.uz ташкилотларга 18 ва 26 майдан кечиктирмай топширилиши лозим бўлган иккита статистика ҳисоботи ҳақида эслатади: ... 

Дата публикации 25.04.2025
«O'zsuvta'minot» АЖ абонентларни огоҳлантиришича апрель ойи учун совуқ сув бўйича кўрсаткичлар фақат тўлдирилган ҳисобот бланкасида шахсан топширилиши керак. Buxgalter.uz қўшимча тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 17.04.2025
Buxgalter.uz 21 апрелдан бошлаб ва 6 майдан кечиктирмай баъзи ташкилотлар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган статистика ҳисоботлари бўйича шарҳ тайёрлади: ... 

Дата публикации 04.04.2025
Миллий статистика қўмитаси 4-kb qurilish, savdo, xizmat ва 4-kb savolnoma шакллари бўйича 2025 йил I чораги учун танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди. Агар сизнинг ташкилотингиз ҳам рўйхатда бўлса, buxgalter.uzнинг қадамма-қадам йўриқномасидан фойдаланинг: ... 

Дата публикации 02.04.2025
Айрим ташкилотлар 7 апрелдан бошлаб 20 апрелдан кечиктирмай статистика ҳисоботларини топширишлари керак бўлади. Бу ҳисоботлар турли даврлар маълумотларини ўз ичига олади: йиллик – 2024 йил учун, ойлик – март ойи учун, чораклик – 2025 йилнинг I чораги учун. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 20.03.2025
Статистика ҳисоботининг тасдиқланган шаклларига мувофиқ buxgalter.uz ташкилотлар 25 мартдан бошлаб ва 6 апрелдан кечиктирмай топшириши лозим бўлган статистика ҳисоботлари шарҳини тайёрлади. Ушбу ҳисоботлар турли даврлар маълумотларига эга: 2024 йил якунлари бўйича, 2025 йилнинг март ойи ва I чораги учун. ... 

Дата публикации 19.03.2025
Солиқ тўловчилар Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан талабномалар ола бошладилар. Идора ушбу ҳисобот шаклини тартибга солувчи " Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида"ги Низом 2024 йил 22 сентябрдан ўз кучини йўқотган бўлса-да, бўш иш ўринлари бўйича ҳисобот тақдим этишни талаб қилмоқда. Фирма бу ҳолатда меҳнат биржасига бўш иш ўринлари бўйича ҳисобот топшириши шартми? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 19.03.2025
Юридик шахслар ҳар ойда истеъмол қилинган энергия тўғрисида ҳисобот топширишади. Het.uz сайти орқали ҳисоботни қандай топшириш ҳақида buxgalter.uz да батафсил ўқинг: ... 

Дата публикации 06.03.2025
Buxgalter.uz тасдиқланган статистика ҳисоботи шаклларига мувофиқ баъзи ташкилотлар 2025 йил 11 мартдан 20 мартгача статистик ҳисоботларни тақдим этишлари кераклигини эслатиб ўтади. Ўзингизни бу рўйхатда текшириб кўринг: ... 

Дата публикации 24.02.2025
Статистика ҳисоботининг тасдиқланган шаклларига асосан (18.11.2024 й. АВ да рўйхат рақами 3575-сон) ташкилотлар статистик ҳисоботларни 2025 йил 25 февралдан 10 мартгача кечиктирмай тақдим этишлари керак. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 17.02.2025
Тасдиқланган статистика ҳисоботи шаклларига мувофиқ (2024 йил 18.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3575-сон) ташкилотлар 2025 йил 17 февраль ва 24 февралгача статистика ҳисоботларни тақдим этишлари керак. ... 

Дата публикации 30.01.2025
Агар компанияда статистик ҳисоботларни топшириш учун масъул ходимлар алмаштирилса, янги ваколатли вакиллар ҳақидаги маълумотларни e-stat 4.0 ҳисоб ёзувига киритиш керак. Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz нинг қадамма-қадам йўриқномасида ўқинг: ... 

Дата публикации 17.01.2025
Статистика агентлиги хўжалик юритувчи айрим субъектлар учун статистика ҳисоботларини топшириш муддати 2025 йил 17, 18 ва 20 январда тугашини эслатди. Buxgalter.uz қуйидагиларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 16.01.2025
1-КB shakli йиллик статистика ҳисоботи е-Stat 4.0 дастурида электрон шаклда топширилади. Buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланиб, 1-КB shakli бўйича йиллик статистик ҳисоботни ўз вақтида тақдим этинг: ... 

Дата публикации 08.01.2025
2025 йил январида бухгалтерлар атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун Ҳисоб-китобни топшириб, компенсация тўловларини тўлайдилар. Бу ҳақда батафсилроқ маълумот беришни buxgalter.uz портали Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Акмал РАСУЛОВдан илтимос қилди. ... 

Дата публикации 26.12.2024
Статистика агентлиги сайтида 2024 йил IV чорак учун 4-kb savolnoma ва 4-kb sanoat шакллари бўйича танлаб олинган кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатлари эълон қилинди. 4-kb savolnoma ва 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) бўйича рўйхатларни юклаб олинг ва статистика шаклларини тўлдириш бўйича йўриқнома билан танишинг: ...