Полезное для бухгалтера в ноябре:
Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради: автотранспорт бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Buxgalter.uz ўқувчилар саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг жавобларини эълон қилишни давом эттиради. Ушбу материалда – турли вазиятлар учун автотранспорт бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар оласиз.
- 2020 йилдан бошлаб автотранспортни сотиб олиш фаолият турини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаса, ҚҚС ҳисобга олинмайди. Ушбу чеклов нимани билдиради?
- 2019 йилдан бошлаб асосий воситалар, жумладан автотранспорт бўйича ҚҚС 12 ой давомида тенг улушларда (кўчмас мулк объектлари бўйича – 36 ой) ҳисобга олина бошлаган. Илгари ҚҚС суммаси сотиб олинган асосий воситалар қийматига киритилган.
2020 йил 1 январдан бошлаб мазкур тартиб ўзгартирилди: солиқ тўловчиларга сотиб олинадиган асосий воситалар бўйича ҚҚС суммасини бир йўла ҳисобга олиш ҳуқуқи тақдим этилди, солиқ солинмайдиган айланмалар учун фойдаланилаётган ёки улар бўйича ҳисобга олишга чеклов ўрнатилган асосий воситалар бундан мустасно.
Шу тариқа, 2019 йилда автотранспорт бўйича ҚҚСни қисман ҳисобга олган солиқ тўловчилар, унинг қолган суммасини 2020 йилда бир йўла ҳисобга олишга ҳақлидирлар.
СКнинг 267-моддасига асосан енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турларини ва улар учун ёқилғини сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚС, агар сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди. Мазкур чеклов 2020 йилдаги сотиб олишларга татбиқ этилади.
Агар, масалан, автотранспорт сотиб олинган ҳамда корхона раҳбарияти ва ходимлари томонидан шахсий, фаолият турини амалга ошириш (маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса, у бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди. Агарда автомобиллардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланилаётган бўлса, сотувчига тўланган ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин.
Шу автомобиль учун харид қилинган ёқилғи бўйича ҚҚС ҳам худди шу тартибда ҳисобга олинади.
Ушбу янгилик ҳисобга олинадиган ҚҚСни ошириш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолларини олдини олишга қаратилган.
- раҳбарнинг кундалик хизмат ишлари билан автомобилда юриши учун;
- бухгалтерия, таъминот, шартнома бўлимлари ва бошқа бўлимлар ходимларининг хизмат ишлари билан юриши учун.
Солиқ органлари солиқ тўловчининг фаолиятини ўрганган ҳолда унинг суғурта полислари, йўл-транспорт ҳодисалари, ЙҲҚни бузганлик учун жарималар, автотранспорт воситасининг босган йўли ва ҳоказоларни таҳлил қилади. Агар бунда автомобиль корхонада ишламайдиган ёки расмиятчилик учун расмийлаштирилган бошқа ходимлар томонидан бошқарилиши далиллари аниқланган тақдирда, бунга ҚҚСнинг тўлиқ тўланмаганлиги сифатида қаралиши мумкин. Ҳуқуқбузарлар СКнинг 224-моддасига мувофиқ ғайриқонуний тарзда ҳисобга олинган солиқнинг 20%и миқдорида жарима тўлашларига, шунингдек ҳисобга олиш суммасига камайиш томонга тузатиш киритишларига тўғри келади.
Бундан ташқари, транспорт воситасининг таъсисчилар ёки уларнинг оила аъзолари томонидан бошқарилиши шу транспорт воситасининг амортизацияси бўйича харажатларнинг ғайриқонуний чегирилиши ҳисобига фойда солиғи бўйича солиқ базасининг камайтирилиши сифатида қаралиши мумкин. Шунингдек, бу дивидендлар тарзидаги ёки моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича тўлов манбаида солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида баҳоланиши мумкин.