ҚҚСнинг янги шаклига харидлар ва сотишлар реестрларини Excel да илова қилиш зарурми

preview

ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклида биринчи саҳифасида “Файлни илова қилиш” функционали пайдо бўлди. Унинг мақсади ҳақида расмий йўриқномада ҳеч нарса айтилмаган. Buxgalter.uz ДСҚда буни нима қилиш кераклигини аниқлаштирди.


Хусусан, мана бу:

Мазкур устун техник сабабларга кўра бу ерга ҚҚС ҳисоб-китобининг эски шаклларидан “кўчиб ўтган”. Унга талаб 2020 йил май ойига қадар, бухгалтер ҳисоботга Excel да қўлда тўлдирилган Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) ва Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрини (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) илова қилганда мавжуд бўлган.

Ҳозирги вақтда ушбу маълумотлар ҳисоб-китобларга автоматик тарзда - ЭҲФ тизимидан ўтиради. Тегишинча, мазкур ҳаёлий опция гарчи солиқ тўловчиларга кўринсада, бироқ ишламаяпти, сабаби унга зарурат йўқ. Яқин вақтда ДСҚ мутахассислари уни олиб ташлашга ваъда беришмоқда.

Қолган қисмида ҳисоботнинг шакли ДСҚнинг 2021 йил 6 майдаги 3221-2-сон қарорига мувофиқ келади. Янги шаклнинг афзаллиги шундан иборатки, қўлда тўлдириладиган сатрлар сони минималлаштирилган.

Ҳисоб-китобни тўлдириш йўриқномасидан бу ерда фойдаланиш мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text170184_qqsning_yangi_shakliga_haridlar_va_sotishlar_reestrlarini_excel_da_ilova_qilish_zarurmi