Новое

2026 йил 1 апрелгача маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни чакана савдода қандай реализация қилиш мумкин

20.08.25
Ишлаб чиқарувчилар ва чакана савдо учун мажбурий маркировкалаш жадвалларини синхронлаштириш мақсадида Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 апрелга қадар чакана савдода реализация қилишда сув ва салқин ичимликларнинг маркировка кодларини (доналаб ва блокларда) сканерламасликка рухсат берди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган юридик шахслар фойда солиғи ҳисоб-китобида «Ноль ҳисобот» тугмасидан ким фойдаланади

20.08.25
Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган юридик шахслар фойда солиғи ҳисоб-китобида, Солиқ тўғрисида маълумотлар бўлимида «Ноль ҳисобот» тугмаси мавжуд. Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Халқаро солиққа тортиш маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Эркин ИСЛОМОВ у нима учун зарурлиги ва корхона – солиқ агенти ундан қачон фойдаланиши кераклигини тушунтирди:

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти натура шаклида берилган бўлса

19.08.25
Корхона 1 сентябрга қадар ишчиларга бир нечта тур қишлоқ хўжалиги маҳсулотини берди. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида buxgalter.uz саҳифасида ўқинг:

Ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 100 миллиондан ошса, айланмадан олинадиган солиқни қандай тўлаши ва ҳисобот бериши керак

15.08.25
Ойнинг 15-куни – ҳисобот топшириш ва ўтган ой учун айланмадан олинадиган солиқни тўлашнинг охирги куни. Агар ўзини ўзи банд қилган шахснинг ЭҲФ, онлайн-НКМ, виртуал касса ва маркетплейслар орқали ўтказилган даромадлари 100 млн сўмдан ошса, у айланмадан олинадиган солиқ тўловчига айланади ва солиқ

Ҳисоботларни кечиктириб топширганлик учун қандай жавобгарлик бор ва ундан қандай қутулиш мумкин

14.08.25
Солиқ ҳисоботларини топшириш муддатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Аммо ҳар қандай кечикиш ҳам санкцияларга олиб келавермайди.

My3.soliq.uz тизимидаги носозликдан сўнг пулни қандай қайтариш мумкин

14.08.25
Солиқ қўмитаси 13 август куни солиқ органлари тизимида юзага келган техник носозликдан жабр кўрган солиқ тўловчиларга ортиқча ундирилган маблағларни техник ишлар якунланиши билан қайтаришга ваъда бермоқда.

"Asl Belgisi"дан тадбиркорлар учун эслатма

13.08.25
"Asl Belgisi" матбуот хизмати тадбиркорлар учун эслатма эълон қилди. Маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

МИБ сервиси орқали контрагентни қандай текшириш мумкин

08.08.25
МИБ расман юридик шахс ёки жисмоний шахснинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздор эканлигини осон текшириб кўриш мумкин бўлган хизматни ишга туширди. Аввал хизмат синов режимида ишлаган эди.

Хорижий етказиб берувчидан "мукофотлар" олганда ҚҚС бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади

07.08.25
«Корхона-дистрибьютор товарлар етказиб беришга импорт шартномаси тузди. Шартномада етказиб берувчи (ЎзР норезиденти) харидорга (ЎзР резиденти) шартнома шартларини бажарганлик учун мукофот ва бонуслар тўлаши назарда тутилган (рағбатлантирувчи тўловлар: содиқлик учун рағбатлантириш, харид ҳажми, якуний харидорларга хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилиш). Етказиб берувчидан мукофотлар харидорнинг валюта ҳисобварағига тушади. Банк бундай тўловни бошқа тушумлар сифатида ўтказади. Бу сумма ТСОЯЭАТда рўйхатга олинмайди. Корхона етказиб берувчидан пул маблағларининг тушишини бошқа даромад сифатида акс эттиради ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритади. Корхона бирон-бир қўшимча хизматлар кўрсатмайди. Етказиб берувчининг мукофотлари дистрибьютор томонидан якуний истеъмолчиларга товарларни етказиб берувчи томонидан белгиланган чегирма билан сотишдан олинмаган даромадларни қоплашга қаратилмаган. У улгуржи сотувчининг янги товар партияларини харид қилиш ҳажмини ошириш ва умуман бозордаги сотиш ҳажмини ошириш бўйича иқтисодий манфаатини сақлаб туришга мўлжалланган. Аслида операция валютада тўланган кэшбек каби кўринади.

Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи: амалиётни қонунга қандай мувофиқлаштириш мумкин

06.08.25
Кеча солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА ўзининг Телеграм каналида солиқ органлари томонидан камайтиришга оид аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилиш юзасидан сўровнома ўтказди. Натижалар кўнгилдагидек эмас: автоматик тарзда қабул қилиш - нодир ҳодиса, бухгалтерлар телефон қилишга, хат ёзишга, ойлаб кутишга мажбур... Аммо Солиқ кодекси бутунлай бошқача тартибни белгилайди.