Новое

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўлаш муддатлари яқинлашмоқда

05.04.23
15 апрелга қадар жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғининг биринчи қисмини тўлайдилар. Buxgalter.uz буни қандай амалга ошириш мумкинлигини эслатиб ўтади:

Ваколатхона бош компаниянинг фармойишига биноан ускунани сотиши мумкинми

05.04.23
“Чет эл компаниясининг ваколатхонаси турли вақтларда бош компаниядан (Туркия) халқаро тўқимачилик кўргазмаларида иштирок этиш учун тикув саноат ускуналарини олган. Анча миқдорда турли модификациядаги тикув ускуналари намуналари йиғилиб қолди (ҳар бир моделдан – битта нусхадан). Уларнинг айримлари эскирган, Туркияга қайтариб жўнатишдан маъно – йўқ. Шунингдек, Ўзбекистонда ХК МЧЖ – ушбу Туркия компаниясининг шуъба корхонаси мавжуд. Биз бош компаниянинг фармойишига биноан ускунани сотишимиз ва олинган маблағлардан ўз эҳтиёжларимиз (офиснинг харажатлари) учун фойдаланишимиз мумкинми”. Вазиятни “Норма” илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА тушунтирди:

Фойда солиғи ҳисоботи шаклларида нималар ўзгарди

05.04.23
20 апрелда 2023 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддатлари тугайди Солиқ қўмитаси my.soliq.uzда 10205_40, 10205_38, 10202_9 ва 10205_39 кодли янги шаклларни жойлаштирди. Янги шакллар эскиларидан нима билан фарқ қилиши – buxgalter.uz шарҳида.

Корхона асосий воситани бўлиб тўлашга сотиб олса

04.04.23
«2022 йил 24 февралда корхона 2023 йил 31 декабрь охиригача тўлиқ тўлов шартлари билан нотурар жой бўлган биноларни сотиб олди. 2022 йил 1 мартда тўлов шартлари белгиланган, аммо фоизлар ва тўловлар жадвали кўрсатилмаган нотариал шартнома тузилди. Бухгалтерия ҳисобварақ-фактурани умумий суммага ёпди. 5-сонли БҲМС қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, корхона кўчмас мулк қийматини Марказий Банк курси бўйича камайтиришга (чегиришга) ҳақлими? Агар ҳа бўлса, у тўловнинг умумий суммасига ҚҚС суммасини ҳисобга оладими?». Саволга «Нормa» эксперти Дилором Саидова жавоб берди:

Диққат! Янги чек “амнистия”си 2023 йилнинг 19 апрелига қадар амал қилади

04.04.23
2023 йилнинг 3 апрелидан 19 апрелига қадар тадбиркорларга 2022 йилнинг 1 январидан буён хато равишда урилган онлайн-НКТ ва маркетплейслар чекларига тузатиш киритишга рухсат берилди. Buxgalter.uz тушунтиради:

Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчи дивидендларни қандай тўлаши керак

03.04.23
“2023 йилнинг январь ойидан бошлаб корхона қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтди. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан таъсисчиларга дивидендларни тўлашни режалаштиряпмиз. Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчидан олинадиган дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқлар солинмайди. Корхона қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтгунга қадар давр учун олинган, фойда ҳисобидан тўланадиган дивидендлардан солиқларни тўлаш керакми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсати департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

Онлайн-НКТ чеклари ҳақида “қизғин” савол-жавоблар. 3-қисм

03.04.23
Бу – онлайн-НКТ чекига мажбурий талаблар тўғрисидаги вебинар якунлари бўйича саволлар/жавобларнинг якуний тўплами. Материал шубҳасиз харидорлар билан ҳисоб-китобларда онлайн касса-техникасидан фойдаланадиган корхоналарга асқотади. Эслатиб ўтамиз: вебинар иштирокчиларининг саволларига “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ жавоб берган:

Онлайн-НКТ чеклари ҳақида “қизғин” савол-жавоблар. 2-қисм

30.03.23
Онлайн-НКТ чекига мажбурий талаблар тўғрисидаги вебинарда айтилган энг муҳим савол-жавобларни эълон қилишда давом этамиз. Улар қўл остингизда бўлсин! Эслатиб ўтамиз: саволларга “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ жавоб берган:

2023 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисобот топшириш керакми

30.03.23
Ушбу саволга қонун ҳужжатларидаги номувофиқликлар туфайли жавоб бериш осон эмас. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Чет элда кўчмас мулкни ижарага берганда қандай солиқларни тўлаш керак

30.03.23
“Бизнинг чет элдаги мулкимизда омборлар ва ишлаб чиқариш бинолари мавжуд. Уларни шу мамлакатнинг юридик шахсига ижарага бермоқчимиз. Бунда Ўзбекистонда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: