Новое

Қайта ташкил этишда олинган бино қандай рўйхатдан ўтказилади

04.10.22
“А” корхонаси қайта ташкил этишни амалга оширди, бунинг натижасида “Б” корхонаси ажратиб чиқарилди. Тақсимлаш баланси асосида “А” корхонаси қабул қилиб олиш ва топшириш далолатномаси бўйича “Б” корхонасига кўчмас мулкни (бинони) топширади. Тошкент шаҳар Давлат кадастрлари палатаси “Б” корхонасига кадастр бериши учун ҳужжатни – 29.12.2018 йилдаги 1060-сон ВМҚга 1-илованинг 39-бандига асосан кўчмас мулк ҳуқуқининг ўтишини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилмоқда. Бироқ ушбу бандда қайта ташкил этишда кўчмас мулк ҳуқуқининг ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилмаган”. Қайта ташкил этишда олинган бинони рўйхатдан ўтказиш учун Тошкент шаҳар Давлат кадастрлари палатасига қандай бирламчи ҳужжатни тақдим этиш зарур?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий геоахборот тизимини мувофиқлаштириш ва давлат кадастрлари бошқармаси бошлиғи Носир ЛАТИПОВ тушунтирди:

ҚМИни амалга оширишда маълумотнома-ҳисобварақ-фактура бирламчи ҳужжат ҳисобланадими

03.10.22
“Иккита хусусий корхона (буюртмачи ва пудратчи) вақтинчалик иншоот – ҳаво алмаштириш қувурларини қуришга доир шартнома тузишди. Иш икки ой давомида тугалланган. Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда фойдаланилган материалларни ҳисобдан чиқариш учун бирламчи ҳужжат ҳисобланадими? Ёки мажбурий равишда 2-сонли шакл ёки 3-сонли шаклни тўлдириш зарурми? Лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириш мажбурийми?”. Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри билан қандай ишлаш керак

03.10.22
2022 йил 1 октябрдан бошлаб ДСҚ солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради (22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ 7-б.). Уни қаердан топиш мумкин ва у билан қандай ишлаш керак?

Кўчмас мулкни мустақил баҳолаш натижалари ҳақида ДСҚ қандай хабардор қилинади (йўриқнома)

03.10.22
2022 йилнинг 1 октябрига қадар кўчмас мулк қийматини мустақил баҳолашни ўтказиш ҳуқуқидан фойдаланган солиқ тўловчилар (30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарор 15-б.) 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома ва баҳолаш ҳисоботини солиқ органларига тақдим этишлари керак. ДСҚ буни масофадан туриб қандай амалга оширишни тушунтирди:

Кичик ва ўрта корхоналар ҳисоби ва ҳисоботи 2024 йилдан МҲХС билан уйғунлаштирилади

03.10.22
Кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисоб юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. У 1990-йиллар охиридан амалда бўлган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини алмаштиради. Молия вазирлиги МҲМС лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирди. Гап 24 та стандартни битта стандартга механик тарзда бирлаштириш ҳақида эмас, балки МҲХСга мувофиқ БҲМСни уйғунлаштириш бўйича жиддий қадам ҳақида бормоқда. МҲМСга асос қилиб БҲМСдан қатор қоидалар билан тўлдирилган “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” халқаро стандарти олинган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Солиқларни тўлашни қандай кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) мумкин (йўриқнома)

30.09.22
Солиқ тўловчи СКнинг 11-бобида белгиланган қоидалар бўйича солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга. Энди кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги аризани Давлат солиқ қўмитасига my3.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин. ДСҚ мутахассислари бу қандай ишлашини тушунтиришди:

Очиқ автомобиллар тўхташ майдонларига мол-мулк солиғи солинадими

29.09.22
“Ташкилотда иккита автомобиллар тўхташ майдони мавжуд – хизмат ва тижорий тўхташ майдони. Иккала тўхташ майдони автотранспорт учун белгилар чизилган, шлагбаум ва видеокузатув камералари билан жиҳозланган асфальт қопланган майдонларни намоён қилади. Тижорий автомобиллар тўхташ майдони назоратчи учун хона билан ҳам жиҳозланган. Бундай очиқ автомобиллар тўхташ майдонлари мол-мулк солиғи солиш объекти ҳисобланадими? Агар очиқ автомобиллар тўхташ майдони ижарага берилса, шартномани E-Ijara тизимида рўйхатга олиш зарурми?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нодир ҚОДИРОВ жавоб берди:

2022 йил октябрь ойи учун бош бухгалтернинг режаси

29.09.22
Режа бўйича октябрь ойида 2022 йилнинг III чораги учун ҳисобот даврига якун ясалади. Buxgalter.uz сизга хотиржамлик, бардамлик, ишонч ва куч-қувват тилаймиз! Бош бухгалтернинг режасида сиз учун саналар бўйича йўл-йўриқлар, солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда – экспертлар томонидан ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил тушунтиришлар берилган:

Таълим олиш учун тўловда солиқ чегирмасини олиш (йўриқнома)

29.09.22
Солиқ тўловчининг Ўзбекистон профессионал ва олий таълим ташкилотларига (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши учун йўналтирган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси ЖШДСга тортилмайди. Мазкур имтиёзни солиқ тўловчининг тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин (СК 378-м. 16-б.). Имтиёзни қандай қўллашни ДСҚ мутахассислари тушунтиришди:

МҲХСга ўтган корхоналарга қандай Счётлар режаси зарур

28.09.22
Молия вазирлиги тамоман янги тузилма ва счётларнинг рақамланиши билан МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (Ўз БАМУ) экспертлари уни диққат билан ўрганиб чиқишди ва бухгалтерларга яхши маълум бўлган 21-сон БҲМС негизида Счётлар режасининг муқобил вариантини тайёрлашди. Улар халқаро стандартларга асосан ахборотни ошкор этиш учун зарур бўлган қўшимча счётларни киритган ҳолда, одатдаги тузилма ва рақамлашни сақлаб қолишди. Ўз БАМУ экспертлари айнан бундай Счётлар режаси халқаро ва миллий стандартлар бўйича счётлар маълумотларининг солиштирилишини таъминлаши мумкин деб ишонишади. Бу МҲХСга анча равон ўтиш ва МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида автоматлаштирилган дастурларни қайта созлаш харажатларини минималлаштириш имконини беради.