Новое
23.08.22
“Табиий газни ташиш учун газ турбинаси агрегатларидан фойдаланилади, уларнинг таркибига газ турбинаси двигателлари киради. Уларни капитал таъмирлаш харажатлари – анчагина юқори. Бунда фақат жисмонан ва маънан эскирган деталлар ва узеллар алмаштирилди. Бошқа қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари бажарилмади. Таъмирлаш натижасида ҳисобга олиш объектининг фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари ўзгармади. Биз капитал таъмирлаш харажатларини қандай ҳисобга олишимиз керак? Уларни ишлаб чиқариш харажатларига киритамизми ёки объектнинг бошланғич қийматини оширишга олиб борамизми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:
23.08.22
2022 йилнинг 23 августига қадар жорий йилнинг ўтган даври учун онлайн-НКМ чекларига тузатиш киритиш мумкин. Истисно – харид суммасининг 1%и миқдорида кешбэк тўланган чеклар. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
22.08.22
“Маркетплейслар тобора оммалашиб бормоқда. Шу сабабли, 2022 йил 18 августда бўлиб ўтган вебинар жуда долзарб мавзуга бағишланди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу вебинар маърузачиси – солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фикри билан ўртоқлашди ва турли етказиб берувчилар товарлари ва хизматлари сотиладиган интернет-майдон очмоқчи бўлганларни қандай солиқ хавфлари кутаётганлигини тушунтирди”.
22.08.22
“Норезидет-корхона резидент-корхонага интернетдаги ўқув платформасидан фойдаланиш имкониятини тақдим этган ҳолда таълим хизматлари кўрсатди. Резидент-корхона, даромад тўлаш манбаи сифатида, норезидентнинг таълим хизматлари кўрсатишдан олинган даромадидан солиқ ушлаб қолиши керакми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:
19.08.22
“ДСҚ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг “Солиқ маъмуриятчилигининг рақамли технологиялари” Ишчи гуруҳи МХИКни жорий этишнинг долзарб масалаларини норасмий шароитда муҳокама қилиш ташаббуси билан чиқди. Бу ғояни ДСҚ раиси Шерзод КУДБИЕВ қўллаб-қувватлади”.
19.08.22
ДСҚ мутахассислари 2022 йилда айланмадан олинадиган солиқдан озод этиш тарзидаги вақтинча имтиёзлардан фойдаланаётган ёки уни 1% ставка бўйича тўлаш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштирди.
Buxgalter.uz уни қулай жадвалга тўплади:
19.08.22
“МЧЖ 2021 йил январь ойида таъсис этилган. Устав фонди қиймати 2 100 млн сўм бўлган ускунани киритиш йўли билан шакллантирилган. 2021 йил октябрь ойида ҳисобварақдан 1 100 млн сўм ечиб олинди ва таъсисчига устав фондини камайтириш ҳисобига берилди. Камерал текширувдан кейин 2022 йил апрель ойида жамиятнинг устав фонди 1 000 млн сўмгача (2 100 – 1 100) камайтирилди. 2022 йил апрель ойи охирида жамиятнинг устави қайта рўйхатдан ўтказилди. Камерал текширув натижалари бўйича 2021 йил октябрда таъсисчига пул маблағларининг берилиши унинг солиқ солинадиган даромади деб эътироф этилди. Бу қонунийми?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:
18.08.22
“Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчисининг фирма сайтида мижозлар учун буюртмани расмийлаштириш имконияти тақдим этилади. Бунда мижоз харид учун тўлов тизимлари (Click, Payme) орқали ҳақ тўлайди, шундан сўнг унга дастурни юклаб олиш учун ҳавола тақдим этилади. Мазкур вазиятда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиси ўз сайтини фискал маълумотлар операторининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиши зарурми?”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда тушунтиришди:
18.08.22
“Чет эл ташкилоти томонидан етказиб бериш шартномаси бўйича CIP асосида хом ашё етказиб берилди. Шартномада, хом ашё қийматидан ташқари, норезидент хом ашёнинг ҳар бир тоннаси учун ўзининг маржасини кўрсатган. Инвойс умумий қийматга тақдим этилган – хом ашё қиймати + маржа. БЮД инвойс қийматига расмийлаштирилган. ДСИ маржа суммасини норезидентнинг даромади сифатида ҳисобламоқда, норезидентнинг даромадига 20% миқдорида солиқ солмоқда, резидентлик сертификати мавжуд бўлишини талаб қилмоқда.
Чет эл ташкилотининг маржаси суммаси норезидентнинг даромади ҳисобланадими? Мазкур шартнома иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома билан тартибга солинадими, мазкур ҳолда ижрочи томонидан резидентлик сертификатининг тақдим этилиши талаб қилинадими?”.
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
17.08.22
2022 йил 10 августдан бошлаб тиббий хизматлар учун янги МХИК жорий этилди ва олдингилари амал қилишдан чиқарилди. Buxgalter.uz янги кодлар орасидан кераклиси топилмаган тақдирда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди.