Новое
13.05.22
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклларига (пакет коди - 10104_27) янги устунлар, сатрлар ва иловалар қўшилди. Солиқ тўловчилар учун бу кутилган ўзгартиришлардир, улар Ҳисоб-китобни солиқ базасини камайтирмасдан ёки оширмасдан топшириш имконини беради. Buxgalter.uz уларни қандай тўлдиришни ДСҚда аниқлаштирди:
12.05.22
Аудиторлик текшируви чоғида бухгалтерия айрим ходимларга нафақани ўртача иш ҳақининг 100% миқдорида тўлаб, «касаллик варақаси» учун ортиқча тўловни амалга оширганлиги аниқланди. Бундай вазиятда бош бухгалтер қандай йўл тутиши лозимлигини «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:
12.05.22
Улгуржи савдо корхонаси жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд ҳисоб-китоб бўйича харид қилади. Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Жисмоний шахслар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчилари даромадларидан ЖШДС тўлаш зарурми?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:
12.05.22
Маркетплейс, банк ва бошқа мобиль тўлов иловалари масофадан туриб тўлов амалга оширилганда фискал белги ва QR-код билан электрон чекларни шакллантириш ва беришни бошлашди. ДСҚнинг маълум қилишича, ушбу сотувлар тўғрисидаги маълумотлар солиқ ҳисоботларида автоматик тарзда акс эттирилади. Мижозлар эса бундай чеклар бўйича тўлов қийматининг 1%и миқдорида кешбэк олишлари мумкин. Buxgalter.uz янгиликни синаб кўрди ва айрим муҳим жиҳатларни аниқлаштирди.
11.05.22
МЧЖ устав фондини таъсисчиларнинг ёки учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига қандай кўпайтириш мумкин? Бу солиқ оқибатларига олиб келадими? Операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Саволларга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:
11.05.22
ЎРҚ 767-сон Қонуни билан бир қатор озиқ-овқат товарларини ҚҚСдан озод этиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди (05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонун). Buxgalter.uz солиқ мажбуриятларини бажаришда ушбу имтиёзларни қандай қўллашни аниқлаштирди.
11.05.22
Бойликларни масъул сақлашга топшириш ҳисобда қандай акс эттирилади? Уларни топшираётган тарафнинг балансидан ҳисобдан чиқариш ва қабул қилувчи тарафнинг балансига қабул қилиш керакми?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА жавоб берди:
10.05.22
Солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида бюджетга тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши боис, топширилган ҳисоб-китоблар бўйича суммалар ва тўловлар шахсий ҳисоб картасидан қандай ўтишини назорат қилиш муҳимдир.
Profi Training бизнес-тренери, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА ўз тажрибаси билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди:
10.05.22
Текширувдан олдинги таҳлил жараёнида кўпинча 2021 йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳамда молиявий ҳисоботда салбий курс фарқи маълумотлари нотўғри кўрсатилганлиги аниқланади. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органларининг хабарномасида айнан шундай камчилик кўрсатилган вазиятда нима қилиш кераклигини гапириб берди:
10.05.22
Президент томонидан 5 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-767-сон Қонун имзоланди. СКга киритиладиган асосий ўзгартиришлар шарҳи - buxgalter.uz да.