Новое

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин

05.06.25
Бегоналар my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчи – юридик шахснинг шахсий кабинетига кириб, у ерда юридик шахс номидан рухсатсиз ҳаракатлар қилиши мумкинми? Афсуски, мумкин. Лекин сиз ҳам бир неча осон ҳаракатлар билан бундай хавфларни сезиларли даражада камайтиришингиз мумкин. Buxgalter.uz тавсия қилади:

Юридик шахснинг шахсий кабинети орқали совуқ сув кўрсаткичларини қандай юбориш керак

04.06.25
Тошкент шаҳри корхоналари «Ўзсувтаъминот» сайтида юридик шахснинг шахсий кабинети орқали совуқ сув кўрсаткичларини юбориш имкониятини олдилар. Вилоятлардаги корхоналар учун эҳтимол, бу механизм ҳозирча мавжуд эмас, лекин албатта синаб кўриш мумкин... Buxgalter.uz рўйхатдан ўтиш ва кўрсаткичларни юбориш тартибини аниқлаштирди:

Ходимнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотнома: 2025 йилда бухгалтер нимани билиши керак

04.06.25
Жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисидаги маълумотнома - «оддий» кўринадиган ҳужжат. Лекин камдан-кам ташкилотда унинг бериш жараёни тўғри йўлга қўйилган. Бундай маълумотномадаги хатолар компания учун хавф туғдиради: ҳам солиқ органининг ортиқча эътибори, ҳам ходимларнинг шикоятлари. Бухгалтер маълумотномани қандай шаклда бериш, қачон унинг беришдан бош тортиш мумкин ва ходимдан ариза олиш ҳамда маълумотномани рўйхатга олиш керакми – буларни аниқ билиши муҳим.

Ўзбекистонда контрагентни текшириш: 2025 йилда бухгалтер учун йўриқнома

04.06.25
Шартнома тузишдан олдин контрагентнинг ишончлилигини текшириш – лозим даражадаги эҳтиёткорлик тўғрисидаги қонунчилик талабидир. Компаниялар бизнес-ҳамкорнинг битим бўйича мажбуриятларини бажариш қобилиятига ишонч ҳосил қилиши керак. Биз компанияни тез текшириш бўйича қадамма-қадам йўриқнома тайёрладик. Контрагентни текшириш хизматлари бўйича эслатма сизга фойдали бўлади.

Ўзбекистонда 2025 йилда БҲМ, МҲТЭКМ, ПҲБМ ва МИХ миқдорлари

03.06.25
Материалда: – Ўзбекистонда долзарб МҲТЭКМ, БҲМ, ПҲБМ ва МИХ; – Ўзбекистонда 2024 йилда МҲТЭКМ, БҲМ, ПҲБМ ва МИХ кўрсаткичлари қандай ўзгарди; – Ўзбекистонда МҲТЭКМ нима; – Ўзбекистонда БҲМ нима; – Ўзбекистонда МИХ нима; – Ўзбекистонда ПҲБМ нима.

Қурбон ҳайити 2025 йилда иш вақтини ҳисоблашга қандай таъсир қилади

02.06.25
Жума куни Қурбон ҳайити билан боғлиқ вазият якуний равишда аниқланди. Байрамни 6 июндан нишонлаймиз, «олти кунликлар» учун қўшимча дам олиш куни – 7 июнь. Бу борада бухгалтерия ҳисобга олиши керак бўлган муҳим жиҳатларни «Норма»нинг эксперти ва кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

5 июнгача қайси статистика ҳисоботларини топшириш керак

02.06.25
Ҳамкасблар, муддатларингиз ўтиб кетмаганини текширинг: 5 июнгача айрим ташкилотлар статистика бўйича – умумий фаолияти, улгуржи ва чакана товар айланмаси ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот бериши керак. Buxgalter.uz эслатади:

2025 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режаси

01.06.25
Июнь ойида бизда Қурбон ҳайити нишонланади, ҳозирча байрамнинг биринчи куни қайси санага тўғри келиши ва қўшимча дам олиш кунлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шу сабабдан солиқ тўловчиларнинг дастлабки календари қуйидагича белгиланди. Ҳар қандай ҳолда биз ҳамма нарсани режа бўйича қилишимиз керак, асосийси – сўнгги кунгача чўзиб юрмаслик:

15 июнгача кимлар харажатлар бўйича ҳисобот топшириши керак

30.05.25
Stat.ҳисобот ТГ-гуруҳида 15 июнгача 2024 йил учун корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш (товарлар, ишлар ва хизматлар) харажатлари бўйича сўровнома анкетасини (1 xarajat) тўлдириб юбориши керак бўлган корхоналар рўйхати янгиланди. Buxgalter.uz ҳамма нарсани қандай тўғри қилишни аниқлаштирди:

Чорак якунлари бўйича мукофот қандай ҳисобланади ва тўланади

29.05.25
Айрим корхоналар ходимларни моддий рағбатлантириш учун чораклик мукофотларни тўлаш амалиётини қўллайди. Чораклик мукофотни қандай ҳисоблаш, унинг ҳисоби учун қайси кўрсаткичлар таъсир қилади ва қандай муддатларда тўланиши ҳақида buxgalter.uz сайтида батафсил кўриб чиқамиз: