Новое
21.05.25
2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталарини бериш билан бир вақтда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш амалга оширилади.
Аммо корхонага илгари расмий равишда ишламаган катта ёшдаги шахс – паспорт билан, лекин ШЖБПҲ рақамисиз келиб қолиши мумкин. Сиз унинг рўйхатга олиниши масаласини «Халқ банки» сайти орқали нисбатан тез ҳал қилишингиз мумкин.
Buxgalter.uz нимани ва қандай қилиш кераклигини тушунтиради:
16.05.25
Солиқ тўловчи ўтган йил кузида солиқ ходимлари томонидан аниқланган ТСОЯЭАТга маълумотларни ўз вақтида киритмаганлик учун судга чақирув қоғози олди.
Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди:
15.05.25
Тадбиркорлар my3.soliqда корпоратив чекларни рўйхатдан ўтказишда тизим картани жисмоний шахсга тегишли деб аниқлаб, хатолик чиқараётганидан шикоят қилишди. Солиқ қўмитаси барча ишларни қандай тўғри бажариш керак эканлигини тушунтириб берди.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
14.05.25
«Халқ банки» тизимига ташкилотнинг СТИРи бўйича барча ходимларни битта тугма ёрдамида қўшиш мумкин. Қайта ташкил этилаётган компаниялар учун фойдали функция.
Buxgalter.uz қандай қилишни тушунтириб беради:
13.05.25
2025 йил 9 май куни баъзи солиқ тўловчилар 2024 йил учун мулк солиғи бўйича ҳисоботни ўз вақтида топширмаганлик учун маъмурий иш қўзғатиш ва МЖТК 175-моддасининг 2-қисми бўйича жарима солиш тўғрисидаги билдиришномани кутилмаганда олдилар, гарчи ҳаммаси ўз вақтида топширилган бўлса ҳам.
Вuxgalter.uz илтимосига биноан бу борада бухгалтерларга солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА қисқача маслаҳат берди:
13.05.25
Президентнинг 08.05.2025 йилдаги ПФ-85-сон Фармони ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари ва субсидияларни назарда тутади.
Имтиёз ёки субсидиядан аниқ қандай ҳолатларда ва кимлар фойдалана олишини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
13.05.25
2025 йил 15 май куни 2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўлаш муддатлари тугайди.
Агар сизнинг банк ҳисобингизда вақтинчалик маблағ бўлмаса ёки иш ҳақи бериш ва ЖШДСни бюджетга бир вақтда ўтказиш учун етарли бўлмаса, қандай қилиш кераклигини «Норма» экспертлари тушунтирди:
12.05.25
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги янги Низомга асосан МХИК ва уларга бириктирилган ўлчов бирликлари бўйича ўзгартиришлар 30 кун ўтгач кучга киради (Низом 45-б). Лекин бу барча ўзгартиришларга тааллуқли эмас... Техникани қайта созлашга вақт бўлмаганда - бизнес учун шок ҳолатлар юзага келмайдими, МХИКдаги ўзгартиришларчи, улар кучга кирганми?
Янги НҲҲни buxgalter.uzда таҳлил қилямиз. Ҳужжатга ўз изоҳини онлайн-НКТ бўйича эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯКУБОВ берди. Шунингдек, саволларга «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Орифжон АБДУРАХМОНОВ жавоб берди:
08.05.25
Тошкентда нотурар жой объектлар учун минимал ижара тўлови ставкалари фаолият турлари бўйича табақалаштирилган. Бу пойтахт Халқ депутатлари Кенгашининг 15 апрелдаги қарорида назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
08.05.25
ШЖБПҲни тўлаш учун тўлов топшириқномасини my3.soliq.uz даги шахсий кабинетда шакллантириш, реестрни эса nps.xb.uz да жўнатиш мумкин.
Буни қандай амалга оширишни тушунтирамиз: