Новое
21.10.21
“Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси "Ягона миллий меҳнат тизими" ИДАК тизимида “Раҳбар ёки молиявий бошқарув вазифасини бажарувчининг шахси тасдиқланмади” мезони бўйича корхонани хавфнинг юқори даражаси мавжуд солиқ тўловчилар жумласига киритди. Қандай қилиб салбий баҳони ижобийга айлантиришни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори Ҳуршид Бозоров тушунтирди.
21.10.21
Айрим турдаги мевалар 2022 йил 1 майга қадар божхона божидан озод қилинди. Шунингдек, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда имтиёзли кредитлар назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали хабар беради:
20.10.21
Компания меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўзгартирмоқчи - қатъий белгиланган маошни камайтириш ва иш якунлари бўйича мукофотни киритмоқчи. Буни қандай қонуний амалга оширишни “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:
20.10.21
20 октябрь - сентябрь ойи ва III чорак учун (товарларни реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган тўловчилар томонидан) ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.
Ҳисоб-китобни тайёрлашда тизим хато тўғрисида хабар бериши ва бу ҳужжат тайёрлашни кечиктириши мумкин. Мураккаб ҳолатдан қандай чиқишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси инспектори Элбек ШУКУРОВ ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА гапириб беришди:
20.10.21
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида акс эттирилади. Бундай амалиёт 2022 йил 1 апрелга қадар ДСҚ ва Марказий банк томонидан йўлга қўйилади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 4-б. . Мазкур ўзгаришларга қандай тайёрланиш лозимлиги ва улар қандай натижа бериши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида.
19.10.21
Хорижий компания айнан битта шартнома бўйича Ўзбекистоннинг қўшма корхонасига хизмат кўрсатади. Хизмат кўрсатишнинг бир қисми – Ўзбекистон ҳудудида, бошқа қисми – чет мамлакатда амалга оширилади. Бундай вазиятда хизматларни ҚҚСга тортишни қандай тартибда амалга ошириш лозим?
19.10.21
Йил давомида МҲЭКМ миқдори бир неча маротаба ўзгарди. 2021 йил бошида у 679 330 сўмни ташкил қилди, 1 февралдан бошлаб 747 300 сўмгача ўсди, 1 сентябрдан эса 822 000 сўмни ташкил этди. Ушбу ўзгаришларни ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари Татьяна ЛЫМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди:
19.10.21
ДипИФР имтиҳони учун талабгорлар сонининг кўплиги боис декабрь сессияси учун ўринлар тугади. Бироқ ҳали ҳаммаси йўқотилмади, ҳамкасблар! Имтиҳонни масофадан туриб топшириш мумкин. Шошилинг: саноқли кунлар қолди...
19.10.21
Кечаги кундан бошлаб ЭҲФ тизимида хизматлар импорти ва воситачилар учун ҳисобварақ-фактураларни жўнатиш функционали ўчирилган. Қандай қилиб бу вазиятда қонунчиликни бузмаган ва корхона фаолиятини тўхтатмаган ҳолда ишлашни давом эттириш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
18.10.21
Айрим экспортчилар ҚҚС бўйича сентябрь ойи учун Ҳисоб-китоб топширишида ёқимли шокни бошдан кечирдилар. Улар илгари амалда бўлган, ўз ҳисобларига тушмаган валюта суммаларидан ҳисобга олиш мумкин бўлмаган нормага кўра солиқни ҳисобладилар. Дастур эса бу гал уларга ушбу ҳисобга олишни тақдим этди.
Бу сафар электрон ҳисобдорлик бўйича ахборот тизими ҳақ бўлиб чиқди. Buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни Гулнора Эргашева изоҳлаб берди.