Новое

«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади

30.04.25
«Халқ банки» «INPS bo'yicha savollar» ТГ-гуруҳида ШЖБПҲ бўйича ҳисоботга киришнинг муқобил усулини таклиф қилди. Балки кимгадир фойдаси тегар:

Янги қоидалар бўйича фойдаланилмаётган мол-мулк объектлари қандай аниқланади

29.04.25
ҚҲТБТда Фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини аниқлаш ҳамда уларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатда «фойдаланилмаслик» мезонлари келтирилган, уларга алоҳида эътибор қаратинг! Муҳокама 8 майда якунланади, тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган участкалар бўйича солиқ ҳисоботида мураккабликлар бўлса

25.04.25
Солиқ қўмитаси қишлоқ хўжалиги ерлари мавжуд бўлган ва уларни солиқ ҳисоботида акс эттиришда қийинчиликларга дуч келган корхоналарнинг саволларига жавоб берди. Эътиборга оламиз! Тафсилотлар buxgalter.uz материалида:

2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топширилади

25.04.25
«O'zsuvta'minot» АЖ абонентларни огоҳлантиришича апрель ойи учун совуқ сув бўйича кўрсаткичлар фақат тўлдирилган ҳисобот бланкасида шахсан топширилиши керак. Buxgalter.uz қўшимча тафсилотларни аниқлаштирди:

Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда

25.04.25
Вазият: хорижий компания ўз ваколатхонасини ёпмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига фаолиятни тўхтатиш тўғрисида хабарнома юборилди. Вазирлик аккредитациянинг тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилди. Кейин ваколатхона ИССВ жавобини илова қилган ҳолда солиқ органига хат юборди. Аммо ягона солиқ тўловчилар реестридан чиқариш билан боғлиқ муаммолар юзага келди: солиқ органи ўз кучини йўқотган НҲҲга ҳавола қилиб, расмий жавоб берди. Давлат органининг хатларида айнан хорижий юридик шахс ваколатхонаси учун аниқ ҳаракатлар алгоритми йўқ, вазият муаллақ ҳолатда қолди. Вuxgalter.uz сўровига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:

Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ПФ-67-сон Фармон бўйича қандай тўлаш керак

22.04.25
Президентнинг 18.04.2025 йилдаги «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-67-сон Фармон билан киритилган янгиликларни ўрганишда давом этамиз. «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳужжатнинг айрим қоидалари солиқ идорасининг қўшимча тушунтиришларини талаб қилади деб ҳисоблайди. Хусусан, эксперт савол қўймоқда – энди мулк солиғи ва ер солиғини ҳар ойда ёки ҳар чоракда эмас, балки йилда бор-йўғи икки марта тўлаш мумкинми?

Хизматлар импорти бўйича тўланган ҚҚС бўйича фарқ шу ойда қайтарилган бўлса, уни ҳисобга олиш мумкинми

22.04.25
Солиқ органлари хизматлар импортидан тўланган ҚҚСни, агар шу ойда солиқ бўйича салбий фарқ қайтарилган бўлса, СК 255-моддасининг «янги» талқинига асосланиб, ҳисобга қабул қилишни рад этмоқда. «Аркад аудит» компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА вазиятни buxgalter.uz учун шарҳлаб, Солиқ кодексининг амалдаги нормалари асосида муаммонинг ечимини таклиф қилди:

Дорихона ҚҚС тўловчиси бўлишни истамаса

22.04.25
Биз аввал ҚҚС билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи қонунчилик нормалари ўртасидаги чўзилиб кетган ҳуқуқий коллизия ҳақида ёзган эдик. Эслатиб ўтамиз: 1 апрелдан бошлаб ПФ-229-сон Фармон кучга кирди. Унга кўра, фармацевтика маҳсулотларини реализация қилувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи барча юридик шахслар даромад даражасидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари деб тан олинади. Шу билан бирга, СКнинг амалдаги таҳририда бундай юридик шахслар, агар уларнинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаса, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга. СК 461-м. Хўжалик юритувчи субъект Солиқ кодекси нормаларига принципиал равишда қатъий риоя қилишни хоҳласа, нима қилиш кераклигини «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди. Шунингдек, эксперт ўз компаниянгиз ва вазиятга мослаштириш мумкин бўлган шикоят хатлари намуналарини ҳам таклиф қилди.

2025 йилда умумий овқатланиш корхоналари учун ҚҚСни қайтариш шартларида нималар ўзгаряпти (ПФ-67-сон)

21.04.25
Президентнинг 18.04.2025 йилдаги ПФ-67-сон Фармонига мувофиқ 30.08.2024 йилдаги ПФ-132-сон Фармон билан аввал белгиланган умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСни қайтариш қоидалари ўзгартирилди. Ўзгартиришлар бўйича buxgalter.uz сўровига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳ берди:

ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (шпаргалка)

18.04.25
Кадрлар ҳужжатларини юритиш жараёнида ташкилотлар кўпинча Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) тузатишлар киритиш зарурати билан тўқнашадилар. Хатолар техник носозлик ёки бошқа сабаблар натижасида юзага келиши мумкин. Лекин ЯММТ дирекцияси энди фойдаланувчиларнинг маълумотларни тўғрилаш масалалари бўйича мурожаатларини Телеграм орқали қабул қилмайди. Buxgalter.uz бу ҳолатда ЯММТ билан қандай тўғри мулоқот қилиш кераклигини аниқлаштирди: