Новое
29.09.21
Бош бухгалтер - ҳар қандай корхона учун аҳамиятли шахс, унинг тасарруфида бухгалтерия, солиқ, бошқарув ҳужжатлари, барча турдаги ҳужжатлар, ҳисобот ва ҳ.к.ни яратиш. Бош бухгалтер узоқ вақт мобайнида бўлмаганда ҳужжатларни расмийлаштириш, ЭҲФни жўнатиш, ДСИ билан ҳамкорликда муаммолар юзага келади. Агар бош бухгалтер жиддий ва узоқ муддатга “касаллик таътили”га чиқса, нима қилиш керак?
28.09.21
“Корхонада божхона тўловлари бўйича ортиқча тўлов мавжуд, бу имзоланган солиштириш далолатномалари билан тасдиқланган. Неча йил давомида божхона органларида мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилади? Божхона органи вакилининг маълум қилишича, улар маблағларни қайтаришни амалга ошира олишмайди, сабаби 1 йил муддат ўтиб кетган. Улар ҳақми ёки судга бериш мумкинми?”
27.09.21
2021 йилнинг III чораги учун ҳисобот топшириладиган давр яқинлашмоқда. Бухгалтерлар 9 ой бўйича якун чиқаришлари, улар бўйича солиқлар ва бўнак тўловларини тўлашлари ва албатта, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишлари лозим. buxgalter PRO базасидаги 2021 йилдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган МВ, ДСҚ ва «Норма» компанияси томонидан тайёрланган тавсиялар сизларга кўмакдош бўлади.
27.09.21
Қандай қилиб айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган, қурилиш ишларини бажариш учун ёрдамчи пудратчиларни жалб қиладиган қурилиш ташкилоти 9 ой учун солиқ бўйича Ҳисоб-китобни тўлдиришини, buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтирди:
24.09.21
ҚҚС маъмуриятчилиги тизимига Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 й. даги 595-сонли қарори билан янги қоидалар киритилмоқда. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида
24.09.21
ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги низомни (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова) шарҳлаётган солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги "Менинг ҳолатимни текшириш" интерактив хизматидан фойдаланишни маслаҳат берди:
24.09.21
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг III чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган.
24.09.21
Корхона бепул асосда хорижга товарни экспорт қилади. Ушбу операцияга ҚҚС солинадими? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:
24.09.21
ДСҚнинг янги сервисида ўз мақомини текширган ҳолда, солиқ тўловчилар баҳолашнинг ўзгарувчанлиги (натижа ҳар доим ўзгаради) ва айрим мезонларнинг ноаниқлигини қайд этмоқдалар. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Давлат солиқ қўмитасида шарҳлаб беришди.
24.09.21
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «ҚҚC тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизматида янги сервис – «Мақомни текшириш» хизмати ишга туширилди. Ушбу хизмат қандай ишлаши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Фурқат ҚЎШЧОНОВ сўзлаб берди: